Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди
У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Халқаро қидирувга берилган Й.Г. Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қидирувдаги шахс ушланган.
Тергов маълумотларига кўра, Й.Г. Хоразм вилоятидаги бандликка кўмаклашиш ташкилотида масъул лавозимда ишлаган даврида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, давлат маблағларини талон-торож қилиш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланмоқда.
У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.








