ЖССТ Хитойдаги вазиятдан ташвишда
Мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар кўпайган.

Хитойда COVID-19 билан боғлиқ оғир ҳолатлар сонининг ортиб бораётгани Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлигида катта ташвиш уйғотмоқда. Ташкилот мамлакатни хавф гуруҳларини эмлашга эътибор қаратишга чақирмоқда.
“ЖССТ Хитойда оғир касалликлар ҳақида хабарлар кўпайиб бораётгани сабабли вазиятнинг ривожланишидан жуда хавотирда”, — деди ташкилот раҳбари Тедрос Гебреесус.
Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида 2286 та янги коронавирус ҳолати аниқланган бўлиб, уларнинг 2229 таси маҳаллий ҳисобланади. Ўтган ойда мамлакатда пандемиянинг қайта авж олиши ортидан қаттиқ карантин чоралари кучга кирган эди. Аммо бу аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Одамлар кўчаларга чиқиб намойишлар ўтказишган. Шундан кейин ҳукумат чекловларни бекор қилди.







