Наманганда Янги йил байрамида “ҳунар кўрсатган” ҳайдовчиларга чора кўрилди
Ҳолатга вилоят ЙҲХБ муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Наманган вилоятининг Чуст туманида автомашина ҳайдовчилари арча атрофида хавфли ҳаракатлар қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга вилоят ИИБ ЙҲХБ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, улар туман марказида фуқаролар ва ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, авария ҳолатини келтириб чиқарган.
Ҳозирда мазкур транспорт воситалари аниқланиб, тегишли тартибда чора кўрилган. Автомашиналар жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат ўтказилган.








