Фарғонада автомобил эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконлар ёниб кетди
Ҳолат бўйича ФВВ маълумот берди.

Бугун, 3 январь куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконлар ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 12:26 да Данғара туманининг Тошкент кўчасида жойлашган “Файзли истиқлол сервис”га қарашли МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконларида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида 4 та контейнернинг тахминан 40 квадрат метр майдонда ички қисми ҳамда дўконда бўлган автомобиль эҳтиёт қисмлари ёниб зарарланган.
Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига соат 12:40 да етиб бориб, ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар йўқ.








