Жаҳон

Қайси давлатлар Хитойдан келган сайёҳларга чекловлар қўяди?

Хитойда коронавирусга қарши чекловлар енгиллаштирилгандан сўнг, касалланганлар сони ортгани сабабли, бир қатор давлатлар Хитойдан келаётган йўловчиларга янги талаблар қўйди.

Қайси давлатлар Хитойдан келган сайёҳларга чекловлар қўяди?

 

Хитойда коронавирусга қарши чекловлар енгиллаштирилгандан сўнг, касалланганлар сони ортгани сабабли, бир қатор давлатлар Хитойдан келаётган йўловчиларга янги талаблар қўйди, деб хабар берди AFP.

 

Хитойдан келган саёҳатчиларга Covid-19 тест талабларини ва бошқа қоидаларни кучайтирган мамлакатлар ҳақида қисқача маълумот:

 

Америка Қўшма Штатлари

5 январдан бошлаб, АҚШ Хитойдан келган барча саёҳатчилардан Covidга тестидан ўтишни талаб қилади, манфий тест натижаси фақат икки кун давомида амал қилади. Акс ҳолда, охирги 90 кун ичида коронавирусдан тузалганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиши керак.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш марказларига кўра, ушбу тест ПЗР тестини ёки антитаначага тестини ўз ичига олади.

Гонконг ва Макаодан келганлар ҳам худди шундай талабларга бўйсунади.

 

Европа Иттифоқи

5 январдан Францияга Хитойдан келган барча йўловчилар жўнашдан камида 48 соат олдин ўтказилган ПЗР тести ёки тезкор антиген тестининг манфий натижасини кўрсатиши керак.

 

Италия ва Испания ҳам COVID тестини талаб қилмоқда.

Европа давлатлари шу ҳафта йиғилиш ўтказиб, бу масалани муҳокама қилмоқчи. Шу йилдан бери Европа Иттифоқига раислик қилаётган Швеция эса Европа Иттифоқига киришни чеклаш масаласида бутун Иттифоқ учун умумий сиёсат кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

 

Австралия

Австралия, шунингдек, Хитойдан, жумладан Гонконг ва Макаодан келганлар учун Covid -19 тестининг манфий натижасини талаб қилади. Улар буни Пекиндан коронавирус тарқалиши ҳақида аниқ маълумот йўқлиги билан изоҳлашмоқда.

 

Канада

Канада Хитойдан келган барча йўловчиларни сўнгги икки кун ичида Covidга тестдан ўтказишни талаб қилади.

 

Бирлашган Қироллик

5 январдан кучга кирадиган қоидаларга кўра, Хитойдан Буюк Британияга келган барча йўловчилар қўнишдан олдин тестдан ўтиши керак.

Буюк Британия ҳукумати, шунингдек, янги штаммларни аниқлаш учун баъзи ташриф буюрувчиларга қўшимча тестлар ўтказишини айтди.

 

Исроил

Исроил Хитойдан келган чет элликлардан Covid тестидан ўтишни талаб қилади. Аэропортларда ихтиёрий равишда текширилмоқчи бўлганлар учун скрининг маркази очилди.

 

Япония

Япония Хитойдан келганлар учун янги чекловларни жорий қилган биринчи давлатлардан бири эди. Япония давлатига кириш учун коронавирус тестининг манфий натижасини кўрсатиш керак.

COVID ташхиси қўйилганлар етти кун давомида махсус муассасаларда карантинга олинади. Бундан ташқари, Токио Хитой ўртасидаги рейслар сонини қисқартиради.

 

Жанубий Корея

Жанубий Корея, шунингдек, Хитойдан келганларни синчковлик билан текширади, киришдан олдин ва келишдан кейин манфий Covid тестини талаб қилади. Бу қоида Гонконг ва Макаодан келганларга тааллуқли эмас.

 

Ҳиндистон

Ҳиндистон, шунингдек, Хитойдан ва бошқа бир қанча Осиё давлатларидан келган саёҳатчилардан мамлакатга киришдан олдин 72 соат ичида манфий Covid тестини топширишларини талаб қилади.

 

Марокаш

Африканинг шимолида жойлашган Марокаш давлати энг қаттиқ чораларни кўрди. Улар Хитойдан келган йўловчиларнинг мамлакатга киришини тақиқладилар. Тақиқ 3 январдан кучга киради ва кейинги огоҳлантиришгача амал қилади. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бу қадам «Марокашда янги тўлқин ва унинг оқибатларини олдини олиш мақсадида қилинмоқда».

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда жосуслик иши: давлат сирларини сотган амалдор ўлимга ҳукм қилинди

Амалдор хорижий давлатга 100 дан ортиқ маълумот етказган, уларнинг 35 таси давлат сири деб топилган.