Cаломатлик

Коронавирус асоратлари суяк ва бўғимлар емирилишига олиб келадими?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Коронавирус асоратлари суяк ва бўғимлар емирилишига олиб келадими?

 

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов:

 

— Коронавирус пандемиясининг дастлабки йили бутун инсоният учун оғир синов бўлди. Ўшанда энг асосий эътибор, аввало, беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва касаллик кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилди.

Вақт ўтиши билан тиббиётда бу хавфли инфекция билан курашишнинг самарали йўллари топилди. Даволаш стандартлари такомиллаштирилди. Энг муҳими, COVID-19га қарши вакциналар яратилди.

Аммо кўп ўтмай, коронавируснинг яна бир хавфли жиҳати маъмум бўлди. Яъни унинг оғир асоратлари! Ушбу ҳолат СOVID-19ни бошдан кечирган баъзи беморларда сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан кечаётгани сир эмас. Бу — дунё олимларининг илмий хулосаси.

Агар статистик таҳлилларга мурожаат қилсак, пандемиягача бўлган даврдан то ҳозирги кунгача мазкур хасталикка чалинган беморлар сони 3-4 баробар ортганини кўрамиз.

Оқибатда ушбу касалликнинг оғир босқичларида юқори технологик операция ҳисобланадиган эндопротезлаш амалиётига муҳтож беморлар сони кўпайиб бормоқда.

Тўғри, коронавирус пандемияси бошланмасидан аввал ҳам аваскуляр некроздан азият чекувчи юртдошларимиздан мурожаатлар бўларди. Аммо уларнинг сони ҳозирги пайтдаги сингари кўп эмасди.

Бугунга келиб тиббиёт марказимизда шундай дардга чалинган мингдан ортиқ беморларнинг реестрини шакллантирганмиз. Таҳлиллар асносида кўряпмизки, уларнинг аксарияти коронавирусга қарши эмланмагани оқибатида касалликни оғир ўтказган.

Устига-устак, шифокор тавсиясисиз, уй шароитида турли антибиотик, гормон препаратларини палапартиш қўллаган. Оқибатда вақт ўтиши билан суякларда емирилиш ҳолатлари юзага келмоқда.

 

Шунингдек, Ирисметов дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш турли оғир асоратларни келтириб чиқариши бўйича фуқароларни огоҳлантириб, COVID-19'га қарши тўлиқ босқичда ва бустер дозада, албатта, эмаланиш зарурлигини таъкидлаган.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.