Ўзбекистон

Ота-онаси 3 ойдан ортиқ хорижга кетган болаларга васий тайинланади

Адлия вазирлиги бу бўйича батафсил маълумот берди.

Ота-онаси 3 ойдан ортиқ хорижга кетган болаларга васий тайинланади

 

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берди.

 

Қонун лойиҳасига асосан, вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар амнистияга тушмайди, таълим ва тиббиёт муассасаларида ишлаши тақиқланади, бировнинг шахсий фото-видео ва ёзишмаларини тарқатиш билан шантаж қилиш учун жиноий жавобгарлик бўлиши назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек, Хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳасига кўра, 18 ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, фоҳишаликка жалб қилиш, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

 

Хусусан, уларга нисбатан:

 

➖жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди;

➖ аёлни ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаш

номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш учун жазо оғирлаштирилмоқда;

➖шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик (интим ҳаёт дахлсизлигини бузиш) учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда;

➖жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш: унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш, шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда;

➖шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, эркинлиги, шаъни ва қадр қимматига, Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганларга хизмат кўрсатиладиган таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлаши тақиқланмоқда.

 

Шу билан бирга, 18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган айрим жиноятлар учун жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари қўлланилмаслиги назарда тутилган.

 

Қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатларидан бири, Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифаси аниқлаштирилиб, уларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ва давлат ҳимояси кучайтирилмоқда;

 

3 ойдан ортиқ муддатга ота-онаси хорижий давлатга кетаётган болаларга нисбатан васий ёки ҳомий тайинланиши жорий этилмоқда

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда вояга етмаган, меҳнатга лаёқатсиз шахслар ва ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан “ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилиш” тарзидаги янги жазо тури жорий этилмоқда.

 

Алимент бўйича мажбуриятларга эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилмаслиги белгиланмоқда

 

Мазкур лойиҳада АҚШ, Буюк Бринтания, Канада, Германия, Белгия, Португалия, Сингапур каби илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга қаратилган бир қатор янги таклифлар илгари сурилмоқда.

 

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.