Ўзбекистон

Ўзбекистон Тожикистондан ток сотиб олишни бошлади

Жорий йилнинг 18 январь кунидан бошлаб Сурхондарёнинг 9 та тумани Тожикистон орқали электр энергия билан таъминланмоқда.

Ўзбекистон Тожикистондан ток сотиб олишни бошлади

 

Аномал совуқ даврида Сурхондарё вилоятида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшни Тожикистон Республикасидан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди.

 

Жумладан, 2023 йил 18 январь куни Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларининг 70 фоиз, Бандихон, Қизириқ, Шеробод туманларининг 90 фоиз ва Бойсун туманидаги электр энергия истеъмолчилари Сариосиё, Узун, Денов туманлари қатори Тожикистон Республикасининг “Регар-500” подстанциясидан чиқувчи 220кВли Л-Регар-Зарчоп ва Л-Регар-Шеробод электр узатиш тармоқлари орқали кучланиш билан таъминланди.

 

Вилоятимизнинг Термиз, Жарқўрғон туманларининг 30 фоизи, Музработ, Ангор, Шеробод туманларининг 10 фоизи ҳамда Термиз шаҳрининг электр энергия истеъмолчилари 196 МВт юклама билан Ўзбекистон Республикаси орқали кучланиш билан таъминланмоқда.

 

Тожикистон Республикасининг “Регар-500” подстанциясидан чиқувчи 220кВли Л-Регар-Зарчоп ва Л-Регар-Шеробод электр узатиш тармоқларининг ҳар биридаги симнинг юкламани кўтариш қобилияти 250 МВтга мўлжалланган бўлиб, Л-Регар-Зарчоп ва Л-Регар-Шеробод электр узатиш тармоқларининг бирортаси фавқулодда ўчиб қолиш ҳолатлари юз берган вақтларда энергосистемани сақлаб қолиш мақсадида Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Бойсун, Сариосиё, Узун, Денов туманлари бўйича Жанубий минтақавий диспетчерлик бошқармаси диспетчерларининг топшириғи ва Сурхондарё ҳудудий диспетчерлик бўлими диспетчерининг фармойиши билан туманларнинг ўзидан тасдиқланган чеклаш графигига асосан 6-10 кВли фидерлардан соатига 70-80 МВт дан чеклаш олиб бориш тақозо этилади.

custom img

Фирибгарликка қарши янги тизим: банкларда антифрод 24/7 ишлайди

Марказий банк банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторлари учун шубҳали операцияларни аниқлаш бўйича янги талабларни таклиф қилмоқда.

custom img

Жанни Инфантино Ўзбекистонда: ФИФА делегацияси икки кунлик ташриф билан келди

ФИФА делегацияси Ўзбекистонда қатор футбол объектлари ва лойиҳалари билан танишади.

custom img

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

custom img

Коммунал хўжалиги ходимлари учун: Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар тақдирланади.

custom img

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"