Бензин бизнеси ёхуд осмондан тушган нархлар

"Акалар АИ-80 бензин фалон "заправка"да 5 700, аммо роса "пробка", ундан сал тепароқда эса 6 000, машиналар унчалик кўп эмас..."

Бензин бизнеси ёхуд осмондан тушган нархлар

 

"Акалар АИ-80 бензин фалон "заправка"да 5 700, аммо роса "пробка", ундан сал тепароқда эса 6 000, машиналар унчалик кўп эмас..."

 

Сўнгги кунларда пойтахт ва вилоятлараро қатнайдиган ҳайдовчиларнинг телеграм группалари мана шу мазмундаги хабарлар билан тўлмоқда. Автомобиль ҳайдайдиган ҳар қандай одам сўнгги пайтларда автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаларидаги турнақатор навбатлардан безигани рост. Боз устига кунда-кунора интернетда тарқалаётган АЁҚШлардаги тартибсизликлар акс этган видеотасвирлар эса киши кўнглини хира қилади. Ҳар йили йил охирида метан вақтинча ёпилиб (очиқ бўлса ҳам турнақатор навбат юзага келади) бензин "заправка"ларнинг ошиғи олчи бўлади. АЁҚШларда навбатда турган ҳайдовчилар асабийлашишади, бақир-чақир қилади, хуллас, бир амаллаб ўз машиналарига ёқилғи қуйишади.

 

Кўпга етмаган қувонч

 

2022 йилининг 13 декабрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида АИ-80 бензиннинг нархи 6 800 сўмдан 5 700 сўмга туширилди. Бу кўпчиликни қувонтирди (аммо бу қувонч узоққа чўзилмади. Бензин нархи кўп жойларда эски нархда, балки ундан икки баравар юқори нархга ҳам сотилмоқда). “Ўзбекнефтгаз” нарх пасайиши ҳозирги энергетика инқирози шароитида АИ-80 бензини импорти ва реализацияси акциз солиғидан озод қилингани билан боғлиқлигини таъкидлади. Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинган. Унда акциз солиғи бўйича вақтинчалик тартиб 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача давом этиши белгиланган.

 

Бундан ташқари, нефть ва газ конденсати ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар қазиб олувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарувчиларга фақат биржа орқали сотилишига оид тартиб бекор қилинди.

 

Қарорга асосан, 2023 йил 1 апрелгача Нефтгазинспекция ва Электр энергетикада назорат инспекцияси томонидан, истисно тариқасида, Бизнес-омбудсман билан келишмасдан тадбиркорлик субъектларини энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга рухсат берилди (уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда).

 

Бензин нархини асоссиз оширган 109 та «заправка» аниқланди

 

Энергетика вазирлиги махсус ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли 109 та хусусий АЁҚШларда бензин нархини асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш ва кам қуйиш ҳолатлари аниқланди.

 

Уларга аниқланган камчиликларни бартараф этгунига қадар биржа савдолари орқали АИ-80 русумли бензин харид қилишга чекловлар ўрнатилди ва назоратга олинди.

 

Йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

 

Бундан ташқари, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда республика бўйича ишчи гуруҳ тузилган ҳолда мониторинг ишлари олиб борилаётгани, бензин нархининг асоссиз ошиб кетмаслиги ва аҳолига сифатли бензин маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида барча ҳудудларда ишчи гуруҳ фаолият кўрсатаётганини маълум қилди.

 

1 литр бензиннинг таннарх 5 700, бироқ чайқовчиларда 15 000 сўмгача

 

Бир танишим айтиб қолди: бозорда кийим-кечак сотадиган жияни дўконини вақтинча ёпиб, шу кунларда танишларини ишга солиб бензин бизнеси билан шуғулланаётган экан. Аввал 1 литр бензинни 9 минг, кейин 13 минг, айни кунларда эса талаб юқори бўлгани учун 15 минг сўмдан сотаётганини ҳам қўшимча қилди. Очиғи, унинг бу гапларидан ҳайратдан ёқа ушладим. Қассобга ёғ қайғу, эчкига жон қайғу деганлари шу бўлса керакда.

 

Ҳар нарсада меъёр бўлгани яхши. Айрим шахсларнинг очкўзлиги, беписандлиги, таниш-билишининг "кучлилиги" ёки шу Ватанга дахлдорлик ҳиси йўқлигиданми, аҳоли қийналаверади. Кунни тунга, тунни тонгга улаб умрининг бир қисмини совуқ кунлар қўйнида "заправка"ларда навбат кутиш билан ўтказади. Ўйлаймизки, махсус тузилган штаблар ўз ишини бундан кейин ҳам сидқидилдан олиб боришади ва тез орада республикамизнинг барча ҳудудларида ёқилғи танқислиги муаммосига барҳам берилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Ўзбекистон Президенти Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

“Ўзбекистон катта орзулар амалга ошишини бутун дунёга исботлади” — Инфантино

FIFА президенти Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги тарихий иштироки билан табриклади.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 нимчорак финали учрашувини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Парагвай ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашувига тайинланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"