Жаҳон

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Германия, Австрия, Греция, Дания ва Нидерландия бошпана олиш ҳақидаги аризаси рад этилган мигрантларни жойлаштириш учун Руандада махсус марказ ташкил этиш бўйича келишувга яқинлашди. Бу ҳақдаги режа 16 ноябрь куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Марказга бошпана сўраш ҳақидаги аризаси рад этилган ва Европа Иттифоқи ҳудудини тарк этиши лозим бўлган, бироқ келиб чиқиш мамлакатига қайтариш имкони бўлмаган шахслар юборилиши режалаштирилмоқда.

 

Режага кўра, марказ Европа Иттифоқидан ташқарида ташкил этиладиган «қайтариш марказлари» (return hubs) тизимининг бир қисми бўлади. Бундай марказларни ташкил этиш имконини берувчи янги миграция қоидалари 2026 йил октябрь ойида кучга кирган. Беш давлат марказ фаолиятини 2027 йилда йўлга қўйишни кўзламоқда.

 

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда. Хусусан, Халқаро қутқарув қўмитаси вакили Марта Веландер бундай марказлар мигрантларнинг ҳуқуқлари бузилиши хавфини ошириши мумкинлигини билдирган. Ҳуқуқ ҳимоячилари мигрантларнинг Европа Иттифоқи ҳудудидан ташқарида сақланиши, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва яшаш шароитлари юзасидан хавотир билдирмоқда.

 

Аввалроқ Руандадан ташқари Уганда, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам бундай марказларни жойлаштириш учун эҳтимолий ҳамкор давлатлар сифатида кўриб чиқилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

БААда жанжални видеога олган икки киши ҳам олти ойга қамалиб, 300 минг дирҳамдан жаримага тортилди.

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда.