0

46 йилда кузатилмаган максимал ўсиш: Буюк Британияда озиқ-овқат нархи кескин кўтарилмоқда

Мамлакат Бош вазири Риши Сунак жорий йилда инфляция даражасини ярмига туширишга ва иқтисодий ўсишни таъминлашга ваъда бермоқда.

46 йилда кузатилмаган максимал ўсиш: Буюк Британияда озиқ-овқат нархи кескин кўтарилмоқда

 

Буюк Биританияда озиқ-овқат маҳсулотлари 16,8 фоизга қимматлашди. Ёқилғи нархи арзонлашган бўлса-да, сут, пишлоқ ва тухум каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи осмонга кўтарилмоқда. Бундан ташқари, ресторан, меҳмонхона хизматлари ва авиачипталар қимматлашди, деб хабар берди Kazinform мухбири.

 

Масалан, сут ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошган. Макарон маҳсулотлари ва шакар нархи кўтарилган.

 

Қийинчиликда қолганлар озиқ-овқат банки ёрдамига мурожаат қилишга мажбур. Фудбанк — ойлик даромади етмайдиганларга ҳафтада бир марта озиқ-овқат бепул тарқатиладиган жой.

 

Ҳаммаси ҳомийлар ҳисобидан. Хайрия марказига дўконлар озиқ-овқат, тадбиркорлар эса пул билан ёрдам беради.

 

Яшаш нархи ошган бир пайтда озиқ-овқат банкидан ёрдам сўраганлар сони ҳам кўпайган. Кўп болали ёлғиз Донна Хэй ана шу марказ туфайли ўзини-ўзи боқиш имкониятига эга эканини айтади.

 

«Кечаси болаларим оч ётди. Мен ҳатто электр энергияси, газ, ижара ҳақини ҳам тўлай олмайман», — деди у.

 

Лондоннинг Хакни туманидаги озиқ-овқат банки олти йил аввал кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат билан ёрдам бериш учун ойига 2000 фунт стерлинг сарфлаган бўлса, ҳозир ҳафтасига 4000 фунт стерлинг сарфлайди.

 

«Баъзи оилалар ёруғлик ва иссиқликни тежаш учун печка ва газни ўчиришга мажбур. Улар ҳатто биз берадиган таомни ҳам пишириб, ея олмайди», — дейди хайрия ташкилоти вакили Мэт Фитцимонс.

 

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак жорий йилда инфляция даражасини ярмига туширишга ва иқтисодий ўсишни таъминлашга ваъда бермоқда.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"