Наманганда 30 мингдан ортиқ бройлер совуқдан музлаб ўлгани айтилди
Чортоқ туман ҳокимлиги бу бўйича расмий муносабат билдирди.

Чортоқ туман ҳокимлиги бу бўйича расмий муносабат билдирди.
«FUJOZE TEKS» МЧЖ раҳбари, тадбиркор Жаҳонгир Абдураимов ҳозирда ҳорижда сафарда бўлгани сабабли унинг акаси Фурқатжон Абдураимов фикрини билдирди. Масъуллар иштирокида ўтказилган ўрганишда ҳам бу хабар ўз тасдиғини топмади.
Қолаверса, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида штаб фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, «FUJOZE TEKS» МЧЖ дан мурожаат бўлмаган. Сабаби бу МЧЖ мавсумий тарзда фаолият юритади ва у гўшт йўналишига ихтисослашмаган.







