Жамият

Ўтган йили божхоначилар қанча наркотик моддани тўхтатиб қолди?

Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев бу борадиги маълумотларни очиқлади.

Ўтган йили божхоначилар қанча наркотик моддани тўхтатиб қолди?

 

2022 йилда божхона органлари томонидан мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тартиботларини соддалаштириш, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада оширишга қаратилган кенг қамровдаги ислоҳотлар, чора-тадбирлар амалга оширилди.

 

Хусусан, Давлатимиз Раҳбарининг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришда муҳим рол ўйнамоқда.

 

2022 йилда давлат бюджетига 46,2 трлн сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди ва белгиланган режа 114 фоизга бажарилди.

 

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 56,6 трлн сўм миқдорида имтиёз ва тариф преференциялари қўлланилди.

 

Шунинглек, божхона тўловларини кечиктириб тўлаш тартиботлари соддалаштирилиб, ўтган йилда тадбиркорлар 5,6 трлн сўм миқдоридаги божхона тўловларини тўлашда ушбу имкониятдан фойдаланишди.

 

Тизимда “Рақамли божхона” тамойилини кенг жорий қилиш мақсадида ўтган йилда 11 та ахборот тизими, 13 та электрон хизмати, 3 та мобил илова ишга туширилди. Ўзаро маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш мақсадида 12 та давлат идораси ва 9 та хорижий авиакомпаниянинг ахборот тизимлари билан интеграциялашув амалга оширилди.

 

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳозирда экспортда 86 % ва импортда 76 % товарлар соддалаштирилган тартибда, яъни божхона кўригисиз расмийлаштириш тартиби қўлланилмоқда.

 

Натижада расмийлаштирув вақти экспортда 4,5 баробар, импортда эса 2 баробар қисқарди. Божхона кўриклари сони 1,7 марта камайиб, самарадорлик 41 фоизга ортди.

 

Бундан ташқари, декларацияларни автоматик рўйхатга олиш тизими жорий этилди. Аввал ушбу жараёнга 2-3 соат сарфланган бўлса, ҳозир 5 дақиқада амалга оширилмоқда.

 

Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, мамлакатимиздаги 11 та халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида такрорий назорат функцияларини бартараф этилиб, “Масофавий божхона назорати” тизими жорий этилди.

 

Эндиликда вилоятлар марказлари ва қадимий шаҳарларда ҳам божсиз савдо дўконлари ташкил этилмоқда. Ҳозирда бундай дўкон илк бор Самарқанд шаҳрида иш бошлаган бўлса, келгусида Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари марказларида, Тошкент вилоятининг “Ғишткўприк”, Андижоннинг “Дўстлик” чегара божхона постларида ҳам “Duty Free” дўконларини очиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Республикамиз божхоначилари томонидан 2022 йилда аниқланган 17 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида 844 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

 

Ўтган йилда 749 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди. Мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 42 фоизга ошган. Шунингдек, 316 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар, 5,3 минг дона психотроп моддалар қонунбузарлардан олиб қўйилди.

 

Бундан ташқари, қиймати 14,6 млрд сўмлик 38 кг.дан зиёд тилла ва бошқа заргарлик буюмлари аниқланди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 5 фоизга кўп деганидир.

 

Шунингдек, божхона чегаралари орқали 2021 йилга нисбатан 6,7 баробарга кўп миқдорда, яъни 4,5 млн долларга тенг нақд хорижий валюталар ушлаб қолинди.

 

Божхона органларининг тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирлари натижасида 2022 йилда қиймати 19,8 млрд сўмлик 1 млн. 620 минг қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди.

 

Халқимизнинг бой маданий ва тарихий бойликларини асраб қолишда божхона ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, ўтган йилда 1565 дона маданий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 15 фоизга ошган.

 

Кези келганда таъкидлаш керакки, Божхона органлари ҳудудларни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасидаги ислоҳотларга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

 

2023 йилда эса божхона органлари томонидан экспортга товарларни чиқариш тартиботларини кескин соддалаштиришга қаратилган “Экспорт уч қадамда” лойиҳасини амалга оширишга киришилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўтган йили божхоначилар қанча наркотик моддани тўхтатиб қолди? | Zamon.uz