Ҳокимлар қўлига ўтиб бораётган таълим

Ёхуд мактабларда дарслар онлайн бўлишини ким ҳал қиляпти?

Ҳокимлар қўлига ўтиб бораётган таълим

 

Ўзбекистонда бошланган ва ҳалигача давом этаётган аномал совуқ сабаб республикадаги таълим муассасаларида қишки таътил узайтирилганди. Хусусан, мактабларда таътил 28 декабрдан бошланиб, 10 январда тугаши керак эди. Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ортидан ўқувчиларнинг дам олиш кунлари аввалига 17 январгача, кейинроқ 22 январга қадар давом этадиган бўлди.

 

Ва ниҳоят 23 январдан республикадаги барча мактабларда III чорак дарслари бошланди. 22 январь куни вазирлик иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ўқишни вақтинча масофадан олиб боришларига рухсат берди. Шундан келиб чиқиб, жами 717 та мактабда ўқув машғулотлари масофавий шаклда ташкил этилган.

 

Шу ўринда савол туғилади: дарсларнинг онлайн ёки офлайн бўлишини ким ҳал қилмоқда? Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаларими ёки маҳаллий ҳокимликлар?

 

Zamon.uz кузатувига кўра, Тошкентдаги мактабларнинг 57 тасида таълим онлайн шаклда олиб борилиши шаҳар ХТББ расмий телеграм каналида 22 январь куни соат 20:40 да эълон қилинган. Чилонзор туман ҳокимлиги эса ўз ҳудудидаги қайси мактабларда дарслар онлайн бўлишини ўша куни соат 18:17 да маълум қилиб улгурганди.

 

Андижонда бироз бошқача ҳолат: вилоят ҳокимлиги расмий телеграм каналида бу бўйича ҳеч қандай маълумот эълон қилмаган. Лекин Халқ таълими бошқармаси ҳали онлайн таълимга рухсат берилмасидан аввал (20 январь) вилоятдаги 16 та мактабда дарс машғулотлари масофавий тарзда олиб борилишини билдирган.

 

Наманган вилоятидаги айрим мактабларда дарсларнинг онлайн ташкил этилишига вазирлик бунга рухсат беришидан 5 кун олдин қарор қилинган. 16 январь куни вилоят ҳокимлигида бу бўйича йиғилиш ўтказилган ва худди шу куни Халқ таълими бошлиғининг ҳам 14-сонли буйруғи чиққан. Жамоатчилик эса бундан дарслар бошланишидан бир кун олдин хабар топган.

 

Қашқадарё вилояти расмийлари дарслар онлайн ўтиладиган мактаблар рўйхатини бир кун кечикиб эълон қилган. Бу ҳақдаги хабар эса дастлаб ҳокимлик матбуот хизмати томонидан, кейинроқ вилоят ХТБ томонидан очиқланган.

 

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга ўтказилганди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилган.

 

Вазирлик тақдим этган мазкур хабарда бу ваколат қачонгача амал қилиши аниқ ёзилмаган. Шунингдек, ҳокимликлар томонидан дарсларни онлайн ташкил этишга рухсат берилиши мумкинлиги ҳам айтилмаган.

 

Zamon.uz таътил узайтирилиши билан боғлиқ ноаниқликлар, маҳаллий ҳокимликларга таълим соҳасида берилган ваколатлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби билан телефон орқали боғланди, лекин аниқ жавоб ололмади.

 

“Кейинги йили нима бўлишини олдиндан билмаймиз”, — дея қисқа жавоб берди Л. Рустамова.

 

Бу бўйича расмийлардан қўшимча маълумот ва изоҳ кутиб қоламиз.

 

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"