Метан “заправка”лар босқичма-босқич ишга тушмоқда
2-3 кунда барча шохобчалар одатдаги режимга қайтади.

Бугун, 30 январдан бошлаб айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Метан “заправка”лар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради, газ босими меъёрига келишига қараб (тахминан 2-3 кунда) Ўзбекистондаги барча шохобчалар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди.








