Ўзбекистон

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг жасади топилди

Мазкур ишда гумонланувчи 29 ёшли эркак ушланди. У марҳуманинг хонадонида аввалроқ таъмирлаш ишларини амалга оширган.

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг жасади топилди

 

Янгиҳаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди. Мазкур ишда гумонланувчи 29 ёшли эркак ушланди. У марҳуманинг хонадонида аввалроқ таъмирлаш ишларини амалга оширгани маълум бўлди.

 

31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в, з» (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда қасддан ўлдириш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Таъкидланишича, гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.

 

«Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир ёғишини прогноз қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.