Ўзбекистон

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

 

29 октябрдан 30 октябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида ноқулай метеорологик шароитлар таъсирида атмосфера ҳавоси сифати ёмонлашди. Кечки соатларда Халқаро ҳаво сифати индекси (АQI) бўйича кўрсаткичлар, асосан, “сезгир гуруҳлар учун носоғлом”, ярим тундан кейин эса «носоғлом» даражада қайд этилди. Айрим кузатув нуқталарида “жуда носоғлом” кўрсаткичлар ҳам кузатилди.

 

Миллий ҳаво сифати индекси бўйича шаҳардаги ўртача PМ2.5 кўрсаткичи «сариқ», PМ10 эса “тўқ сариқ” даражада бўлди.

 

Ҳаво сифати ёмонлашишига ҳароратнинг пасайиши, шамолнинг жуда кучсизлиги ва кучли ҳарорат инверсияси сабаб бўлган. Бу омиллар атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклаб, PМ заррачалари ҳамда маҳаллий чиқиндиларнинг ер юзасига яқин ҳудудда тўпланишига олиб келган.

 

Метеосат тасвирларига кўра, Тошкент шаҳри ва унинг атрофида сезиларли чанг ўчоқлари кузатилмаган. Шу сабабли ҳавонинг ифлосланиши, асосан, маҳаллий манбалар ва ноқулай метеорологик шароитлар таъсирида юзага келган.

 

Шунингдек, «Экологик мониторинг миллий маркази» давлат муассасаси мутахассислари Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Миробод ва Янгиҳаёт туманларида атмосфера ҳавосини инструментал ўлчовлардан ўтказди. Кузатувларда PМ2.5 кўрсаткичлари, асосан, «носоғлом» тоифага мос келган.

 

Прогнозларга кўра, 30 октябрь куни Тошкентда ҳаво сифати Халқаро АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса, асосан, «сариқ» даражада бўлиши кутилмоқда.

 

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир ёғишини прогноз қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.