Ўзбекистон

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

 

Ҳукуматнинг 2026 йил 29 октябрдаги 596-сон қарори билан тадбиркорлар томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари доираси кенгайтирилди.

 

Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб ушбу радарлар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслигини ҳам қайд этиши мумкин.

 

Бунинг учун фото ва видео қайд этиш тизимлари белгиланган умумий техник талабларга жавоб бериши керак. Жумладан, улар қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт, содир этилган жойнинг аниқ координаталари, шунингдек, метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддатини «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик узатиш имкониятига эга бўлиши лозим.

 

Бундан ташқари, электр таъминотида узилиш юз берганда тизим камида 8 соат давомида ишлашини таъминлайдиган захира электр манбаи билан жиҳозланиши керак.

 

Хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ҳолатини қайд этишда юқори сифатли фотосуратларда ҳайдовчининг юзи ҳамда унинг хавфсизлик камарини таққан ёки тақмагани аниқ акс этиши шарт.

 

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ноябрь бошида кучли ёмғир ёғадими? Ўзгидромет хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғир ёғишини прогноз қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади: кимлар олиши мумкин?

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.