Андижонда 5 ёшли қизалоқ шифохонада вафот этгани айтилди
Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қонун олидида жавоб бериши кераклиги” хусусида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси расмий munosaбат билдирди.
Қайд этилишича, Балиқчи туман прокуратураси томонидан 2022-йил 30-декабр куни Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан “Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик” жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари Балиқчи туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.







