Бир хонадондан 4 кишининг мурдаси топилди
Уларнинг икки нафари талаба экани айтилмоқда.

Жорий йилнинг 31 январ куни Жиззах шаҳар Сайилгоҳ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида 4 нафар шахснинг мурдаси топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Маълумотларга кўра, уларнинг 1 нафари Самбҳрам университети 2-босқич, иккинчиси Жиззах политехника институти 2-босқич талабаси бўлган.
Суд-тиббий экспертиза маълумотлари марҳумларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиши сабаб бўлганини кўрсатди.
Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган хонадонга ўрнатилган иситиш тизими табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид эканлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.







