0

Британия Россияга қарши навбатдаги санкцияларни жорий қилди

Кремль элитаси “қора рўйхат”га киритилган.

Британия Россияга қарши навбатдаги санкцияларни жорий қилди

 

Британия Кремль элитаси ва Россиянинг ҳарбий ишлаб чиқариш билан боғлиқ компанияларига санкцияларнинг янги пакетини жорий қилди.

 

Чекловлар Украинада уруш олиб бориш учун ҳарбий техника, хусусан, учувчисиз самолётлар етказиб берувчи олтита ташкилотга, шунингдек, ҳарбий амалиётларни молиялаштириш билан боғлиқ саккиз нафар жисмоний ва бир юридик шахсга тегишли.

 

Умумий ҳисобда Украинада уруш бошланганидан бери Буюк Британия Россиянинг 1,3 мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларига қарши санкциялар киритди.

 

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Украина Президенти Владимир Зеленский Лондонга ташриф буюриб, у ерда Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак билан музокара ўтказди. Британия ҳукумати раҳбари Украина ҳарбийларини тайёрлаш ва Киевга узоқ масофали қуролларни етказиб бериш бўйича кенгайтирилган дастурни эълон қилиши кутилмоқда.

 

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"