Қибрайда "беспредел" бошландими? (видео 18+)
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар юзасидан Тошкент вилояти ИИБ расмий изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар юзасидан Тошкент вилояти ИИБ расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 январь куни бир нечта номаълум шахслар томонидан 1998 йилда туғилган Ш.А. ва 2003 йилда туғилган Ж.Х.ларни уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео бўйича аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноятни фош этиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 2000 йилда туғилган М.А. ҳамда Х.З.лар содир этганликлари аниқланиб, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида навбатдаги безорилик жиноятини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келган вақтида ушланган.
Ҳозирда жиноят ишига алоқадор бўлган жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда уларни бошқа жиноий ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув тадбирлари ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.







