0

COVID'дан сўнг беморларда кузатилаётган олти хавфли асоратни биласизми?

Касаллик шу давргвча қарийб 6,8 миллион кишини ҳаётдан олиб кетди.

COVID'дан сўнг беморларда кузатилаётган олти хавфли асоратни биласизми?

 

Вирус Ер юзи бўйича ойига 80-90 минг одамнинг ўлимига сабаб бўляпти. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СOVID-19 пандемиясини яна уч ойга узайтиришга мажбур бўлди.

 

Боз устига, сўнгги ойларда турли минтақаларда “омикрон” штаммининг ХBB.1.5 субварианти кенг тарқалмоқда. У ҳозиргача бизга маълум мутациялар орасида энг юқувчани сифатида баҳоланяпти.

 

Аммо мутахассисларни ташвишга солаётган омил шундангина иборат эмас. Негаки, бу дард вақт ўтиши билан қатор хавфли асоратларини ҳам намоён қилмоқда.

 

Шулардан энг кўп учраётгани — тромбоз. У ортиқча вазн, семизлик ва қандли диабет каби метаболик касалликлардан азият чекувчи беморларда айниқса, кўп кузатиляпти.
 

Икинчи хавфли асорат — юрак фаолияти бузилиши. Гап шундаки, вирус қон томирлари, ўпка, юрак ва бошқа органлар тўқималарига киргач, уларни йўқ қилиб, яллиғланишни келтириб чиқармоқда. Бу эса, ўз навбатида, миокардит юзага келишига сабаб бўляпти.


Учинчи хавфли асорат — депрессия ва хотира сусайиши. Пандемия бошланганидан буён шифокорлар CОVID-19'ни бошдан ўтказган беморларда худди шу аломатларни қайд этишмоқда.
 

Тўртинчи хавфли асорат — инсульт. Бу мазкур инфекция оқибатида мия томирларида кузатилаётган яллиғланиш жараёни билан боғлиқ.


Бешинчи хавфли асорат — ўпка фибрози. Коронавирусли пневмонияга чалинган беморларда тегишли муолажалардан сўнг, ўпкада чандиқлар ҳосил бўлиб, бу нафас олиш самарадорлиги пасайишига олиб келади.


Олтинчи хавфли асорат — сон суяги, елка, тизза бўғимлари емирилиши билан кечмоқда. Оқибатда эндопротезлаш амалиётига муҳтож беморлар сони кўпаймоқда.

 

Шифокорлар хулосасига кўра, коронавирусга қарши эмланиш нафақат унинг юқиши ёки оғир кечиши, балки хавфли асоратларидан ҳам ишончли ҳимоялайди. Айниқса, катта ёшли инсонлар, сурункали касалликка чалинган ва иммунитети заиф кишилар, биринчи навбатда, вакцина олишлари лозим.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

COVID'дан сўнг беморларда кузатилаётган олти хавфли асоратни биласизми?