Ўзбекистон

Фарғонада "Nexia" каналга тушиб кетди

Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

Фарғонада "Nexia" каналга тушиб кетди

 

Кеча, 13 февраль куни соат 08:05 да Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 қисқа рақамига "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, Олтиариқ тумани "Полосон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Базиқувур" каналига тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

 

Унга кўра, Фарғона вилояти ФВБ махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль сувдан чиқариб олинган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.

 

Вазирлик ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраган.

custom img

1 фоизлик кешбек бекор қилинмайди — Солиқ қўмитаси

Қўмитага кўра, сохта чеклар сабаб ўн минглаб фуқароларнинг кешбек тўловлари вақтинча тўхтатилган.

custom img

Ўзбек ижодкорининг китоби Озарбайжонда нашрдан чиқди

Шуҳрат Орифнинг “Мактубдир умрим” номли китоби озарбайжон тилига ўгирилди.

custom img

Қайси йўналишга неча балл керак? Ўқишни кўчириш мезонлари маълум бўлди

Энг юқори кўрсаткич ҳуқуқ, энг пасти ветеринария йўналишига белгиланди.

custom img

Зангиотада фуқаро МИБга қаршилик қилиб, бинога ўт қўйди

Маълум бўлишича, ноқонуний қурилмани мажбурий буздириш жараёнида қарздор ва унинг яқинлари фаол қаршилик кўрсатган.

custom img

Болаларга зўравонлик қилган педагоглар бир йил боғчаларда ишлай олмайди

Сенат болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, алимент тўловлари ва етим болаларни оилага жойлаштириш тартибини такомиллаштирувчи қонунни маъқуллади.

custom img

Тўрт ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилган банк ходимлари фош этилди

Текширувларда имтиёзли кредитларни ноқонуний расмийлаштириш, қалбаки ҳужжатлар орқали маблағларни ўзлаштириш ва фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 21 ёшли йигит ҳалок бўлди

ЙТҲда ўзбекистонлик бошқарувидаги юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашган. Ҳайдовчи далилларни яширишга уринганликда айбланмоқда.

custom img

30 йиллик автомобиллар учун экологик тўлов бекор қилинмоқда

Фойдаланилган автомобилларни утилизация қилиш бўйича қонун лойиҳаси жамоатчилик фикрлари асосида қайта кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"