Тармоқдаги товламачилар ёхуд таҳдидга учраган тақдирлар

Ижтимоий тармоқлар ким учундир фикрларини баён қилиш, ким учундир зарур маълумотларни топиш, яна ким учундир товламачилик майдони.

Тармоқдаги товламачилар ёхуд таҳдидга учраган тақдирлар

 

Ижтимоий тармоқлар ким учундир фикрларини баён қилиш, ким учундир зарур маълумотларни топиш, яна ким учундир товламачилик майдони. Интернет ҳаётимизга кириб келган сари ҳатто шахсий муносабатлар ҳам онлайн тус олмоқда. Йигит ва қизларнинг турли чатлар орқали танишуви фирибгарлик ҳамда товламачиликнинг янги кўринишга киришига, ушбу иллатларнинг “рақамлашиши”га сабаб бўлмоқда.

 

АҚШда яшаётган ўзбекистонликдан товламачилик билан 28 минг доллар талаб қилган фуқаро ушланди

 

Сурхондарёда туғилган ҳамда ҳозирда Тошкент вилоятида яшовчи 22 ёшли шахс ижтимоий тармоқлар орқали аёл кишининг номи ва суратини жойлаган ҳолда ўзига саҳифа очиш орқали АҚШда яшайдиган асли Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидан бўлган фуқаро билан танишиб, у билан аввало дўстона, кейинчалик эса «ишқий муносабатлар»га киришган.

 

Шундан сўнг йигит товламачилик йўли билан ҳозирда АҚШда яшаётган Ўзбекистон фуқаросидан дастлаб Чирчиқдаги банк бўлими орқали 600 доллар олган. Ушбу пул маблағларига қаноатланмаган 22 ёшли йигит кейинчалик яна 28 минг доллар талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб-борилган суриштирув натижаларига кўра, товламачининг исм-шарифи ҳамда манзили аниқланган. Натижада Самарқанд вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси, уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти ҳудудида ушланган.

 

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қашқадарёда 75 ёшли кибер товламачи аёлдан интим видеосини ўчириб бериш эвазига пул талаб қилди

 

Киберхавфсизлик маркази ижтимоий тармоқ орқали товламачилик қилмоқчи бўлган фуқароларнинг ашёвий далиллар билан қўлга олди.

 

Ҳайратланарлиси, бу галги кибер товламачи 75 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. 

 

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи У.Б., ариза билан мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқларда унга нисбатан уйдирма ва бўҳтон маълумотлар берилган турли хил видео ва фото тасвирлар тарқатилаётганини билдириб, Телеграм мессенжерида номаълум аккаунт фойдаланувчиси унга мурожаат қилиб, ушбу маълумотларни ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаш эвазига 8.000.000 сўм талаб қилаётганини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.  

 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, товламачилик билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахслар Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган М.Р. ва 1947 йилда туғилаган Н.С. экани аниқланган.  

 

М.Р. ва Н.с. талаб қилинган пулларни фуқаро У.Б.дан қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, тезкор-тадбир иштирокчилари томонидан ҳужжатлаштирилган.

 

М.Р. ва Н..га нисбатан Жиноят Кодексининг  165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

 

Андижонда ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланди

 

Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Қўрғонтепа туманида яшовчи Э.А. унинг ишқий муносабатлари акс этган фото ва видеотасвирларини тарқатмаслик эвазига 500.000 сўм пулларни талаб қилиб, ушбу пулларни М.А.дан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан  Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Биз юқорида сўнгги 3-4 кун ичида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуга алоқадор воқеаларнинг айримларини эсладик, холос. Бизга маълум бўлмаганлари ва товламачилар тузоғида жабрдийдага айланган, қўрқув, ҳадик ичида яшаётганлар қанча? Хўш бу каби муаммоларнинг илдиз отишига сабаб нима: Назоратсизликми? Ёки ўзаро ишончнинг суиистеъмол қилинишими? Агар шундай бўлса, ёши улуғ кимсаларга ҳам назорат керакми? Ёшларга ўрнак бўлиш ўрнига ўз боласи, невараси тенги аёлларни алдаб юрадиган кимсаларни нима деб аташ мумкин? Аслида, бу уятдан ўзга нарса эмас.

 

Биз андишали халқмиз. Айниқса, қизлар тарбиясида. Унинг шаънини ўйлаб, қонунларга, ҳақ-ҳуқуқларга ҳам кўпинча кўз юмамиз. Аммо... мана шу юз-хотир ва “одамлар нима дейди” қабилидаги қарашларимиз жамият таназзулига олиб келаётганини англолмаётгандекмиз. 

 

Ижтимоий тармоқларда шахсни обрўсизлантирганлик учун қандай жавобгарлик бор?

 

Қонунчиликда ахборотни Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатишнинг тартиблари белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 121-моддасида белгиланишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ёки веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

 

Шунингдек, қонунчиликка кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (12 млн 250 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Агарда ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (98 млн сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.

 

Сўнгсўз ўрнида

 

Ҳуқуқини билган инсон ўзининг қонун ҳимоясида эканини яхши ҳис этади ва ундан вақтида фойдалана олади. Сизни қадрсиз ва обрўсизлантиришларига асло йўл қўйманг. Хато қилган пайтингиз сизга яқинларингиздан бошқа ишончли одам атрофингизда бўлмаслигига ишонинг. Зеро, инсон ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати ҳар нарсадан устун. Акс ҳолда алдовлар қурбонига айланиб, товламачилар тузоғида юраверасиз. Бу билан камситилиш, хўрлик, таҳқир занжирлари ҳеч қачон узилмайди.

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"