Жамият

Қарийб 3 миллиард сўмлик ноқонуний товарлар ўтказмасига чек қўйилди

Ҳолат “Чуқурсой” божхона постида содир бўлган.

Қарийб 3 миллиард сўмлик ноқонуний товарлар ўтказмасига чек қўйилди

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси хабарига кўра, “Чуқурсой” божхона постида йирик миқдордаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

 

Унга кўра, хориждан юртимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўткзилганда, юклар орасида 5 турдаги 12,5 тонна аёллар соч тўғноғичлари юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги аниқланди.

 

Мазкур товарларнинг қиймати эса 1,5 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

 

Мазкур постда аниқланган навбатдаги ҳолатда эса эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган автотранспорт эҳтиёт қисмлари товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

 

Натижада, божхона юк декларациясида автомобиль учун мўлжалланган ён ойналар 312 дона дея кўрсатилган бўлса-да, аслида 2392 дона эканлиги аниқланди.

 

Мазкур товарларнинг қиймати эса 1 миллиард 76 миллион сўмга баҳоланмоқда.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"