Ёзда ҳам таълим олувчи хитойликлар, мактаб бошланишини ўзлари белгиловчи германияликлар ва ўқув йили баҳорда старт олувчи давлатлар…

Zamon.uz мактаб таълими тизимида таътилдаги фарқларни эътиборингизга ҳавола этади.

Ёзда ҳам таълим олувчи хитойликлар, мактаб бошланишини ўзлари белгиловчи германияликлар ва ўқув йили баҳорда старт олувчи давлатлар…

 

Барча дунё давлатларида таълим тизими турлича. Айрим мамлакатларда дарс ўтиш услуби, машғулот кунлари ва ҳатто таътил муддатлари тубдан фарқ қилади. Zamon.uz бугун дунё мактабларида таътил даври, унинг тугаши ва ўқув йили бошланишига оид фарқларни эътиборингизга ҳавола этади.

 

Келинг, аввало, таътил даврини Ўзбекистон мисолида кўриб чиқамиз. Республикадаги барча мактабларда ўқув йили сентябрда бошланиб, май ойида якунланади. 9 ойлик ўқиш даврида ўқувчилар ҳар чорак якунланишида қисқа муддатли таътилга чиқишади. Сўнгги чорак тугагандан сўнг эса 3 ойлик ёзги таътил бошланади. Шунингдек, ўқувчилар расмий байрам кунларида ҳам дам олишади.

 

Маълумотларга кўра, мактаб ўқувчилари энг кам дам оладиган давлатлар — Дания ва Чехия ҳисобланади. Бу мамлакатларда йил давомида 11 ёки 12 ҳафта таътил берилади. Россия, Украина ҳамда Туркияда дам олиш вақти кўпроқ —йилига 18 ҳафта таътил. Болгария мактабларида эсда эрда ҳудудга қараб турлича: ўқувчилар йилига 14 ҳафтадан 19 ҳафтагача дам олишади. 

 

 

 

Германия

 

Кўпгина Европа мамлакатларида ёзги таътилнинг бошланиш ва тугаш саналари қатъий белгиланган, аммо Германия ҳақида бундай деб бўлмайди. У ерда ҳар бир ҳудуд ўзи мустақил равишда қоидалар ўрнатиш ҳуқуқига эга. 16 та федерал штат ўқув йилининг бошланишини ўзлари белгилайди.

 

Берлин ва Бранденбургдаги мактаб ўқувчилари 20 июндан таътилга чиқиб, 2 августда синфхоналарга қайтади. Баден-Вюртемберг ва Баварияда мактаб ўқувчилари учун таътил 29 июлдан кейин бошланади.

 

Япония

 

Японияда “қисқа, лекин давомий” қоидасига амал қилинади. Мактаб ўқувчилари ёзда 40 кун (20 июлдан 31 августгача) дам олишади. Бундай қисқа таътиллар болалар саломатлигига таъсир қилмаслиги учун июль ойида дарслар сони қисқартирилади. Агар ёзнинг бошида жадвалда ҳар куни олтита дарс бўлса, июль ойининг ўрталарига келиб уларнинг сони тўрт ёки учтага камаяди. Ўқув йилининг сўнгги кунларида эса икки ёки битта дарс ўтилиши ҳам мумкин. Сентябрь ойидан  дарслар сони аста-секин яна кўпайтирилади.

 

Хитой

 

Хитойлик мактаб ўқувчилари орасида кучли рақобат муҳити мавжуд. Улар яхши университетга  кириш ва муносиб касбга эга бўлиш учун биринчи синфданоқ кўпроқ ўқишга ҳаракат қилишади.

 

Бу мамлакатда ёзги таътил июль ўрталаридан сентябрь бошларигача давом этади. Аммо бу вақт ичида мактаб ўқувчилари деярли дам олишмайди, чунки уларга жуда кўп уй вазифалари берилади. Август ойи охирида (ўқув йили бошланишидан олдин) ўқувчилар устозларига барча бажарилган топшириқларни тақдим этишлари керак.

 

Айрим мамлакатларда таътил даври тугаб, ўқув йилининг бошланиш санаси умуман бошқача. Бу ўша минтақадаги иқлим шароити ва урф-одатлар билан боғлиқ масала. 

 

Комбоджа

 

Комбоджада ўқувчилар мактабга 1 октябрдан боради. Улар ёмғирли мавсумда — тез-тез сув тошқини бўладиган вақтда дам олишади. Шу сабаб бу ерда 30 июлдан 30 сентябргача таътил эълон қилинади.

 

Ҳиндистон

 

Бу мамлакатда ҳам ўқув йили баҳор ойларида старт олади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, мактаб таълими бошланиши март ойининг ўрталарига ёки апрель ойининг бошига тўғри келади. Йилнинг энг иссиқ ойлари — май, июнь ва июль ойларида ҳам мактабларда дарс жараёнлари давом etadi.O'quv йилининг бошланиши ёмғирли мавсумига тўғри келганлиги учун болаларга рангли соябонлар ҳам берилади.

 

АҚШ ва Канада

 

Бу мамлакатларда мактаблар ўқув йили бошланиш санасини танлашда эркин. Бироқ бу август ойининг ўрталаридан 15 сентябргача бўлган ойлик интервалга мос келиши керак.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.