Жамият

Ўтган йили истеъмолчиларга қанча «ток» етказиб берилган?

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг 2022 йилда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи эълон қилинди.

Ўтган йили истеъмолчиларга қанча «ток» етказиб берилган?

 

2022 йил давомида Жамият таркибий корхоналари тассаруфидаги 35-110 кВ кучланишли 1 787 та подстанциядан  чиқувчи, 96 017 дона трансформатор пункти ва 270,3 минг км узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали 390,3 минг юридик ҳамда 7,4 млн. маиший истеъмолчиларга 68,0 млрд кВт•соат электр энергияси етказиб берилган бўлиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,6 фоизни ташкил этди.

 

Ҳисобот йилида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тармоқларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилишига алоҳида аҳамият қаратилди.

 

Хусусан, 2022/2023 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 28 020,8 км электр тармоқлари ва 9 685 та трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилиб, бу борада белгиланган коърсаткичлар ижроси тўлиқ  таъминланди. Бундан ташқари, 35-110 кВ қувватга эга подстанцияларда 86 дона куч трансформатори ва 377 та ўчиргич мукаммал таъмирдан чиқарилди.

 

Бундан ташқари, Жамият томонидан амалга оширилаётган қўшимча лойиҳалалар, жумладан ЭИЗ ва КСЗларни ташқи электр энергияси билан таъминлаш учун 13,3 млн. доллар миқдорида ўз маблағлари сарф қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан ҳам Жамият томонидан тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 9 минг 259 та маҳалла хатловдан оътказилиб, муаммо аниқланган 1 минг 71 та «олис» ва «оғир» тоифадаги маҳаллада умумий узунлиги 5 125,6 км электр узатиш тармоқлари ва 1 063 та трансформатор пункти янгиланди. Жумладан, юқоридаги дастур  доирасида 3 087,2 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 1 115 та трансформатор пункти янгиланди ва таъмирланди.

 

Жамиятда олиб борилган трансформация ишлари ва молиявий соғломлаштириш саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, 2022 йилда “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг халқаро индикатив рейтинги “ББ-“ «Барқарор» даражада баҳоланганини қайд этиб ўтиш жоиз.

 

Маълумот учун, Жамият томонидан 2022 йил январь-декабрь ойларида буджет ва буджетдан ташқари фондларга жами бўлиб 1 077,22 млрд сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"