Ўзбекистон

Террористик ташкилот ҳудудини қўриқлаган наманганлик йигит 9 йилга “кесилди”

У ташкилот собиқ етакчисининг маърузаларини мунтазам тинглаб келган.

Террористик ташкилот ҳудудини қўриқлаган наманганлик йигит 9 йилга “кесилди”

Сурияда террористик ташкилот жойлашган ҳудудни қўриқлаган наманганлик 24 ёшли йигит озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, йигит 2020 йилнинг сентябрь ойида мавсумий ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига борган. Тикувчилик цехида ишлаши даврида интернет орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти собиқ етакчиси “Абу Салоҳ”нинг маърузаларини мунтазам тинглаган ва унда экстремистик қарашлар шаклланган.

Сўнгра “Тавҳид ва жиҳод катибаси” жангарилари сафига қўшилиш мақсадида интернет орқали мазкур ташкилотнинг 2 нафар аъзоси билан танишиб, уларнинг йўл-йўриқлари асосида 2021 йилнинг январь ойида Сурия давлатига ўтган.

У ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган.

Терроризмга қарши курашиш доирасида ушбу шахс 2022 йилнинг июнь ойида у Ўзбекистонга олиб келинган ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг ҳукмига асосан мазкур фуқаро Жиноят Кодексининг 155-2 моддасининг 1-қисми ва 244-2 моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.