Дори воситаларини қандай сақлаш керак?
Мутахассис уларни тўғри сақлаш бўйича тавсиялар берди.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи Эльвира Свечникова дори воситаларининг тўғри сақланиши бўйича тавсиялар берди.
Мутахассис фикрича, энг аввало, дори воситасини қўллаш йўриқномасини диққат билан ўқиб чиқиш ва унга қатъий амал қилиш ҳар доим жуда муҳим.
Турли дори воситалари кўпинча 2 градусдан 25 градусгача бўлган диапазон оралиғидаги ҳароратда сақланади. Бунда ҳарорат, намлик ва ёруғлик уларни сақлаш тартибида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳамма дори воситасини совиткичда сақлаш нотўғри.
Хона ҳарорати одатда 15-25, шунингдек, иқлим шароитига қараб 30 градусгача бўлган кўрсаткични назарда тутади. Бундай пайтда дори воситаларини тиббиёт қутичасида жамлаб, шкафда сақлашингиз мақсадга мувофиқ.
8 градусдан 15 градусгача бўлган салқин ҳароратда айрим дори воситаларини совиткичда сақлашга рухсат берилади.








