Баҳорги ланжликка қарши тавсиялар

Баҳор келишини узоқ кутамиз-у, аммо қуёш чиқиб, кунлар исиши билан ланжликни ҳис қиламиз. Бунинг сабабини биласизми?

Баҳорги ланжликка қарши тавсиялар

 

Узоқ давом этадиган қиш қувватимизни олиб, ўтган йил давомида йиғилган витаминлар захирасини қуритиб юборади. Шунинг учун кўпчилик баҳорда чарчоқ ва ланжлик ёки ҳолсизликка дуч келади.

 

Бунинг устига витамин етишмаслигидан кучсизланган иммун тизими турли вирусли касалликлар олдида ожиз бўлиб қолади, қиш бўйи умуман касал бўлмаганлар ҳам мавсумлар орасида бир шамоллаб олиши шундан.

 

Бугун баҳорги ланжликка қарши туриш ва қувват захирасини тўлдириш учун 5 та тавсия билан бўлишамиз.

 

Рационингизга кўпроқ мева ва сабзавотларни қўшинг

 

Қуёшли ўлкамизда баҳор келиши билан резавор мевалар пиша бошлайди. (Уларни йил бўйи ҳам расталардан топиш мумкин аслида). Қулупнай ёки гилос орқали С витамини захирасини тўлдириб олиш мумкин. С витамини иммун тизими, тери ва сочларга яхши таъсир қилади.

 

Витаминлар курси ёрдамида иммунитетингизни кучайтиринг

 

Соғлом овқатланиш витамин етишмовчилигини олдини олишга ёрдам берса-да, жиддий ҳолларда мевалар камлик қилади.  Баҳорий ланжликка қарши курашда D ва C витаминлари асосий қуролдир.

 

Баҳорда С витамини жуда муҳим. Руҳ билан бирга у иммун тизимининг меъёрда ва самарали ишлашига жавоб беради.

 

иммун тизими учун яна бир муҳим витамин бу — D витаминидир. У суяклар ва тишларни соғломлаштириб, кальцийнинг организмда сўрилишига хизмат қилади. Бундан ташқари, бу витамин мушаклар фаолиятини нормаллаштиради, у ҳар қандай спорт ихлосмандининг кунлик рационида бўлиши шарт.

 

Очиқ ҳавода кўпроқ бўлинг

 

Қуёшли кунда D витамини захирасини тўлдириб олиш керак. Очиқ ҳавода ярим соат спорт билан шуғулланиш мияда қон айланишини яхшилайди ва стрессни йўқотади. Бундан ташқари, тоза ҳаво уйқу сифатини яхшилаб, иммун тизимини мустаҳкамлайди.

 

Жисмонан фаол бўлинг

 

Ҳаво ёмон бўлганда ҳам ҳаракатда бўлишда давом этинг. Жисмоний фаоллик фақат юриш ёки югуриш эмас, спорт билан доимий шуғулланиш керак.

 

Фаол ҳаракат руҳий саломатликнинг ҳам асосидир, у юқори стрессга қарши курашда ёрдам беради. Бу ҳолатда ҳаракатларингиз тўғри ёки нотўғри бўлмайди. Муҳими тўхтамаслик.

 

Имкон бўлиши билан яқинларингиз билан вақт ўтказинг

 

Баҳорий ланжлик билан узоқ курашдан сўнг ҳам у ўтиб кетмаса, пауза қилиб, дам олиш ва танага дам бериш керак. Аксарият ҳолларда ланжликка витаминлар етишмовчилиги сабаб бўлсада, рухий саломатликни ҳам унутмаслик керак. Булутли ва совуқ об-ҳавонинг узоқ ҳукмронлиги стресснинг асосий сабаби бўла олади. Доимий жисмоний ҳаракат стрессни енгишда ёрдам берса-да, организмга дам бериб туриш керак. Яқинлар билан вақт ўтказиш эса бахт гормони ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва стрессга қарши яхши самара беради.

 

Юқоридаги тавсиялардан ташқари етарлича сув ичишингизни ҳам текширинг, организмнинг қуриши ҳам у учун стрессдир.

 

custom img

Бухорода онлайн қимор ўйини логотипи туширилган баннер бўйича иш судга оширилди

Ушбу баннер Нодир Девонбеги мадрасаси олдига ММА бўйича мусобақадан аввал ўтказилган матбуот анжуманида ўрнатилган.

custom img

Наманганда 2 киши қалбаки доллар сотаётганда ушланди

Улар қалбаки 10 минг долларни ҳақиқий 7,5 минг долларга сотмоқчи бўлган.

custom img

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Рейс икки давлат идоралари ҳамкорлигида ташкил этилди.

custom img

Президент ўзбекистонлик аскарни ўз уйида яширган британиялик эр-хотинни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Ле Бретонлар уруш йилларида фашистлар концлагеридан қочиб чиққан ўзбекистонлик аскарнинг ҳаётини сақлаб қолган.

custom img

Фарғонадаги тиббиёт техникумида аёл ўқитувчилар ўзаро жанжаллашди

Можаро натижасида бир киши жароҳат олиб, ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

custom img

Қозоғистонда “олтин виза” тизими жорий этилади

Ушбу виза эгалари солиқ имтиёзлари ва давлат хизматларидан кенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

custom img

Трампнинг ўғиллари Қозоғистондаги кончилик лойиҳасига сармоя киритди — Financial Times

Skyline Builders орқали Kaz Resources'нинг 20 фоиз улуши сотиб олинган.

custom img

Пентагон ёлғон маълумот бермоқда — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ АҚШнинг Эронга қарши уруш харажатларини 100 млрд доллар деб баҳолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"