Жаҳон

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

 

Қозоғистон парламенти илк бор AI-Quryltai сунъий интеллект платформасидан фойдаланган ҳолда қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда парламент раиси ўринбосари Динара Закиева маълум қилди, деб хабар бермоқда RBC.

 

«Болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасида вояга етмаганлар учун мўлжалланган ўйинлар контентини мажбурий белгилаш ва фильтрлаш тизимини жорий этиш таклиф қилинган.

 

Закиеванинг сўзларига кўра, AI-Quryltai платформаси 800 мингдан ортиқ ҳуқуқий ҳужжат асосида ўқитилган, ҳуқуқий таҳлил қилиш имкониятига эга сунъий интеллект моделига асосланган. Тизим ота-оналарнинг мурожаатлари ва халқаро тажрибани ўрганиб, рақамли маҳсулотларни ёрлиқлаш, хавфли контентни блоклаш ҳамда ота-она назоратини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиққан.

 

Қонун лойиҳасига кўра, платформа эгалари белгиланган талабларни бузганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Шунингдек, тегишли ёрлиқ ва тасдиқдан ўтмаган рақамли ҳамда ахборот маҳсулотлари, иловалар ва ўйинлар болалар учун мавжуд бўлмайди.

 

Динара Закиеванинг қайд этишича, ҳужжатга 120 дан ортиқ тузатиш киритилган. Улар орасида болалар ҳуқуқларини рақамли муҳитда кузатиш учун ID-карта тизимини жорий этиш таклифи ҳам бор.

 

Сунъий интеллект томонидан ишлаб чиқилган таклифлар парламент аъзолари ва юристлар иштирокида кўриб чиқилиб, якуний таҳрирга келтирилган. Ҳозирда қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан тасдиқланишини кутмоқда.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.