Собиқ метрополия, кланлар ва «Вагнер»

Макроннинг Африкага ташрифи: қитъада ким кўпроқ таъсирга эга?

Собиқ метрополия, кланлар ва «Вагнер»

 

Эммануэл Макрон Парижнинг собиқ мустамлакаларга “ҳомийлик қилган” даври ниҳоят тугаганини ва янги муносабатлар эски тузум бўйича ўрнатилмаслигини айтди.

 

Елисей саройида президентнинг Марказий Африкага сафари бошланишидан икки кун олдин “янги курс”ни тақдим этишга яна бир уриниш бўлиб ўтди. Бешинчи республика раҳбари, хусусан, қитъадаги француз аскарлари сонини сезиларли даражада қисқартиришни ва Африка давлатлари билан ҳарбий базаларни биргаликда бошқариш моделига ўтишни таклиф қилди.

 

Эммануэл Макроннинг сўзларига кўра, Франция ва Африка давлатлари умумий масъулият ва умумий манфаатлар билан боғланиши керак.

 

Макрон Франция Африкада манфаатлари борлигини тан олиши ва шерикларга “максимал ҳурмат кўрсатган ҳолда” уларни ҳимоя қилиш кераклигини айтиб ўтди.

 

Эски қаҳрамонлар билан янги сиёсат

 

Чоршанба куни Франция раҳбарининг самолёти Либревилга қўнди.  Макрон  у ерда “Ягона ўрмон саммити”да иштирок этади ва саммитда конкрет ечимлар муҳокама қилинади. Дунёдаги иккинчи энг катта тропик ўрмон — Габон биологик хилмахиллигидан ташқари, француз ҳарбийларининг ҳам уйи ҳисобланади. Бу қитъадаги тўртта доимий француз базаларидан бири ҳамдир. Шу билан бирга, мамлакатни 56 йил давомида Бонго клани бошқариб келмоқда.

 

Франция халқаро муносабатлар институти тадқиқотчиси Терри Виркулоннинг сўзларига кўра, Марказий Африка “қитъанинг энг беқарор қисми” саналади. Бу ерда режимлар ўзгаришини ҳеч ким кутмайди.

 

Габондан кейин Макрон қўшни Ангола ва Конго Демократик Республикасига боради. Конго ҳам  ички низолардан азият чекмоқда, қўшни Руанда билан можаро туфайли унинг чегараларида кескинлик сақланиб қолмоқда. Инсон ҳуқуқлари лигаси ва ўнлаб бошқа нодавлат ташкилотлар Эммануэл Макронни Киншасага ташрифини “инсон ҳуқуқлари”га бағишлашга чақирди.

 

Чет эл инвесторларига қарам бўлган португал тилида сўзлашувчи Анголанинг мустамлакачилик тарихи Франция билан боғлиқ эмас, лекин Терри Виркулоннинг сўзларига кўра, сиёсий жиҳатдан минтақадаги бошқа мамлакатлардан унчалик фарқ қилмайди.

 

“Ангола ҳам худди шундай вазиятда: ҳукмрон партия 1975 йилда мустақилликка эришгандан бери узлуксиз ҳокимият ўзгарди. Бу минтақада демократия кун тартибида эмаслигини ҳамма билади”, — дейди у.

 

Беқарор ички сиёсий вазият Францияни бу давлатлар билан яқин алоқада бўлишига тўсқинлик қилмайди. Ўтган йилнинг август ойида Франция террорчи гуруҳларга қарши «Бархан» операциясини ўтказаётган Малида француз ҳарбий хизматчилари «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг ёлланма аскарлари билан алмаштирилганди. Француз контингенти тез орада Буркина-Фасони тарк этади. Терри Виркулон Евгений Пригожиннинг Буркина-Фасога кириб бориш ва ундан “логистика платформаси” сифатида фойдаланишга уринишини истисно этмайди.

 

Энг муҳими, Евгений Пригожин тузилмаларининг Африкада тарқалиш тезлигига эътибор қаратади: унинг холдинг компанияси қитъага илк бор 2017 йилда қадам қўйган ва ҳозирда кўплаб мамлакатларда ўз ўрнини эгаллаган.

 

“Бу истиқболли бозор. Кўплаб ҳукуматлар хавфсизлик нуқтайи назаридан қийин вазиятда ва ташқи ҳимояни қидирмоқда”, — дейди эксперт.

 

Шу билан бирга, Хитойнинг Африкадаги мавжудлиги иқтисодий соҳа билан чегараланган ва Пекиннинг барқарор таъсирини кафолатлайдиган нарса айнан шу.

 

“Хитой Африкага 20 йилдан бери, яъни аср бошидан бери сармоя киритмоқда”, — дейди Терри Виркулон.

 

custom img

Саида Мирзиёева Лондонда сиёсатчилар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди

Учрашувларда UzNIF фондининг халқаро бозорга чиқиши, ESG стандартлари, “яшил” облигациялар ва ўзбек компанияларининг глобал бозорларга интеграцияси масалаларини муҳокама қилинди.

custom img

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Юборилган техникалар покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди.

custom img

Туркияда ресторандаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Гумондорни қўлга олиш учун вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари бошланган. У 17 ёшда экани айтилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори билан учрашди

Учрашувда  ўзбек компанияларини глобал бозорларда фаолият юритишга тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

custom img

Бангкокда юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашувида ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 33 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ-Habitat директори билан учрашди

Учрашувда барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Россияга визасиз кираётган мигрантлар учун 1 июлдан “RuID” мажбурий бўлади

Янги тартиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Грузия фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда асосий эътибор бир қатор соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"