Жамият

20 ёшли йигит ўз онаси қотилига айланди

У аёлининг ёнини олиб, бу ишга қўл урган.

20 ёшли йигит ўз онаси қотилига айланди

 

Фарғонада 20 ёшли йигит ўз онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

 

Хабарга кўра, Марғилон шаҳар “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаро А.Р. пичоқ билан онасининг елка қисмига қасддан уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

 

“Ўша куни марҳума ва келин ўртасида келишмовчилик юз берган. Фуқаро А.Р. оиласини бу жанжаллардан ташқарига олиб чиқиб кетаман деган мақсадда кўч-кўронини кўтармоқчи бўлган. Бизга ушбу оилада жанжал бўлаётганини хабар қилишди. Хотин-қизлар фаоли, профилактика нозири билан кириб бораётганимизда шу ҳолат юз берди”, — дейди маҳалла раиси.

 

Судланувчига илгари тайинланган 12 йиллик қамоқ жазосидан норози бўлиб, вояга етмаган фарзанди ва икки нафар укаси борлиги, отасини эса касал деб, апелляция тартибида шикоят киритган. Фарғона вилояти суд апелляцияси инстансиясида маҳкумнинг шикояти кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз  қолдирилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.