Дунёнинг энг нуфузли сиёсатчи аёллари

Жаҳон сиёсати тизгинининг бир учи лидер аёллар қўлида дейиш мумкин. Глобал масалаларда, миллионлаб инсонлар тақдирини ҳал қилувчи қарорлар қабул қилишда ҳам сиёсатчи аёлларнинг роли бугун яққол кўриниб туради.

Дунёнинг энг нуфузли сиёсатчи аёллари

 

Шиддат билан ўзгариб бораётган дунё сиёсати ва иқтисодиёти тизгинининг бир учи лидер аёллар қўлида дейиш мумкин. Глобал масалаларда, муаммоли вазиятларда  миллионлаб инсонлар тақдирини ҳал қилувчи қарорларни чиқаришда ҳам сиёсатчи аёлларнинг роли бугун яққол кўриниб туради. Жаҳон саҳнида бугунги кунда “бош роллар”да бўлган етакчи хонимлар билан танишинг.

 

Урсула фон дер Ляйен

 

Урсула Гертруде фон дер Ляйен — Еврокомиссия раиси. 64 ёшли сиёсатчи ушбу нуфузли лавозимни эгаллаган илк аёл ҳисобланади. Бунга қадар у Германияда Оила ишлари вазири, Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазири, Мудофаа вазири лавозимларида ишлаган.

Ляйен хоним  2020–2022 йилларда «Time» журналининг 100 та энг нуфузли одами рўйхатига киритилган. 2022 йилда эса «Forbes» томонидан дунёдаги энг кучли аёл деб топилди.

 

2019 йилдан буён Европа коммисиясини бошқариб келаётган бу сиёсатчининг асил касби шифокор. У 1980–1987 йилларда Гоноввер тиббиёт мактабида ўқиган. Шундан сўнг иқтисодни ўрганиш учун яна бир қанча университетларни тамомлаган. Сиёсий фаолияти билан бирга Урсула фон дер Ляйен 7 фарзанднинг онаси ҳамдир.

 

Қиролича Рания

 

Рания ал-Абдуллоҳ — Иордания қироличаси, қирол Абдуллоҳ II нинг хотини. У  1970 йилда Қувайтда асли фаластинлик оилада туғилган. Рания Қувайтдаги Янги инглиз мактабида таҳсил олган, кейин Қоҳирадаги Америка университетида ўқиган. 90–йилларнинг бошларида, Қувайт Ироқ ишғолидан озод қилингандан сўнг Раниянинг оиласи Қувайтдан Иорданияга қочишга мажбур бўлди.

Аппле компаниясининг Иорданиядаги офисида ишлаши рад этилганидан сўнг Рания қирол Абдулланинг синглиси ва куёвига тегишли Аммандаги Ситибанк офисига ишга кирди ва 1993 йилда ўша ерда шаҳзода билан танишган. 1993 йил 10 июнда уларнинг тўйлари бўлиб ўтди.

 

Қиролича 1995 йили ўзи асос солган Иордания жамғармаси нодавлат ташкилоти раҳбари сифатида аёлларга мамлакат иқтисодиётида иштирок этиш ва янги бизнес очишга ёрдам беради.

 

У аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилади, болалар зўравонлигига қарши курашувчи йирик кампанияга бошчилик қилади. Шу билан бирга, у халқаро сиёсатда фаол иштирок этиб, Фаластин ҳамжамиятини ҳимоя қилади.

 

Бундан ташқари, Иродания қироличаси ўзинг гўзаллиги ва ўзига хос имижи билан дунёга танилган.

 

Рания гардеробида кўпинча анъанавий араб костюми ва ғарб услубидаги кийимларни бирлаштиради. 2003 йили у Британиянинг «Hello» журнали томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, “дунёнинг нафислик маликаси” деб топилган.

 

Санна Марин

 

Санна Марин — Финляндиянинг бош вазири. У 1985 йили камбағал оилада туғилган. Мариннинг болалаги ижарага олинган эски уйда ўтган. У мактаб йилларида аввал новвойхонада, кейин универмагда кассир бўлиб ишлаган.

Марин ўзининг сиёсий фаолиятини 20 ёшида бошлади, ўрта мактабни тугатгач, кўп ўтмай Социал-демократик ёшлар ташкилотига қўшилди. Шундан сўнг сиёсат оламига кириб кела бошлади.

 

2019 йил 8 декабрда у сиёсий инқироз натижасида 3 декабрда истеъфога чиққан Антти Ринне ўрнига ички партиявий овоз беришда Бош вазир этиб сайланган.

 

Камала Харрис

 

Камала Дайви Харрис — Америка Қўшма Штатларининг 49-вице-президенти.  У АҚШ тарихида биринчи қора танли сиёсатчи аёл ва келиб чиқиши осиёлик вице-президентдир.

1990 йили ўзи туғилган Окленд штатидаги Аламеда округи прокурори ёрдамчиси бўлиб ишлай бошлади. 1994 йилнинг ўрталарида у Калифорния ишсизлик суғуртаси бўйича апелляция кенгашига йилига 97 минг доллар маош билан тайинланди. 

 

У 2011–2017 йилларда  Калифорния Бош прокурори  лавозимида ишлаган. 2017-2021 штат сенатори бўлиб фаолият олиб борди. 2021 йил 19 ноябрда Жо Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар вақтида Қўшма Штатлар президенти ваколати Харрисга ўтказилди.

 

Жоржия Мелони

 

Мелони ўзини консерватив деб билади ва фашизм айбловларини рад этади.

Мелони 2022 йилги сайлов кампаниясига “Биринчи навбатда – Италия ва италияликлар!” шиори билан кирди. У иммиграция масалаларида кескин позицияни эгаллаган ва Ливиядан келган муҳожирларни олиб кетаётган кемаларни денгиз блокадасига қайта-қайта чақирган. Сайлов кампанияси доирасида у Италиянинг анъанавий муаммоларига эътибор қаратди: бой шимол ва камбағал жануб ўртасидаги тафовут, ишсизлик ва жиноятчилик.

 

Мелони НАТО билан иттифоқ тузиш ва Европа Иттифоқи доирасида муносабатларни мустаҳкамлаш борасида ўз йўлини давом эттиришини айтади, бироқ у Италия манфаатларини ҳимоя қилиб, мамлакатга жамиятда кўпроқ суверенитет ваъда қилиш ниятида. 2022 йилнинг февралида Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланишидан олдин Мелони Россия билан муносабатларни яхшилаш тарафдори бўлганди. Айни пайтда у махсус операция ўтказилишини қоралайди ва Киевга қурол етказиб беришни давом эттириш зарурлигини эълон қилади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Дунёнинг энг нуфузли сиёсатчи аёллари | Zamon.uz