Ўзбекистон

Сенат ваколатлари кенгайтирилмоқда

Конституциянинг 95-моддасига киритилаётган ўзгартиришлар нималарни назарда тутади?

Сенат ваколатлари кенгайтирилмоқда

 

Маълумки, сўнгги вақтларда Ўзбекистон республикаси Конституцисига ўзгартиришлар киритиш юзасидан фаол ишлар олиб борилмоқда. Парламент аъзолари, экспертлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳаётнинг ўзи Бош Қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тақозо этаётганини таъкидламоқда.

 

Янги Конституцияни демократик принципларга янада мослаштириш, унда илғор тамойилларни акс эттириш, энг муҳими инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, Инсон қадри тушунчасини мустаҳкамлаш устида катта ишлар олиб борилмоқда. 

 

Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2017 йилдан Сенат фаолиятида кенг ислоҳотлар бошланган эди. Ўтган йиллар давомида Сенат халққа яқинлашди — сенаторлар фақат қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш билан чекланиб қолмасдан, жойларда аҳоли билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топишга киришди.

 

Аввал Сенат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги Президент фармонларини тасдиқлаш ваколатига эга бўлган бўлса, Конституциянинг 95-моддасига киритилаётган ўзгартиришлар натижасида эндиликда мазкур лавозимларга номзодлар Президент томонидан тақдим этилади ва Сенат кўриб чиқади.

 

Амалдаги тартибдан асосий фарқ шундаки, Сенат номзоднинг Бош прокурор ёки Ҳисоб палатаси раиси каби муҳим лавозимга мақбуллик даражасини кўриб чиқиб, ҳал қилиш ваколатига эга бўлади. Шунингдек, эндиликда махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

 

Олий Мажлис Сенати маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашади. Бутун дунёда парламентларнинг асосий вазифаси жамиятдаги турли манфаатларни мамлакат равнақи йўлида бирлаштиришдан иборатдир. Қолаверса, ривожланган мамлакатларда парламент давлат ва жамиятнинг бошқа институтлари билан турли алоқалар тизимини йўлга қўйиш бўйича муҳим коммуникация воситаси вазифасини ўтаб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу янада соддароқ изоҳланса, парламент давлат ҳамда халқ ўртасида ўзига хос кўприкдир.

 

Масалан, Германияда Бундесрат (юқори палата) федерация субъектлари ва Федерал ҳукумат ўртасидаги низоларни ҳал этиш чораларини кўради. Ҳиндистонда эса, юқори палата штатларга кўмаклашади ва уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан режалаштиришда иштирок этади.

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари эса бевосита маҳаллий аҳоли иродасини ифода этувчи бирламчи бўғиндир. Ислоҳотларнинг қонуний асосини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида ҳудудлар манфаатларига мос қарорлар ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишига эришиш зарур. Уларнинг фаолиятига кўмаклашиш Сенатнинг ваколатига киритилиши эса маҳаллий кенгашлар фаолиятида ижобий ўзгариш бўлишига хизмат қилади.

 

Шу билан бирга маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қарорлари қонунчилик нормаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ушбу органларнинг қарорларини бекор қилиш Сенат ваколатлари сирасига киритилмоқда.

 

Сенат бу – ҳудудларнинг манфаатларини ифодалайдиган орган бўлиб, унга ушбу ваколатнинг берилиши унинг ушбу табиатига мос келади ҳамда Сенат фаолиятини устувор равишда ҳудудий масалаларни ҳал этишга қаратишга хизмат қилади.

 

Мазкур конституциявий норма Сенатнинг маҳаллий Кенгашларнинг самарали фаолият юритиши ва халқчил бўлиши учун масъулиятини оширади.

 

Энг муҳими ушбу ваколат сенаторлар ҳудудларда, халқ ичида юриб, одамларни қийнаётган муаммоларнинг ечими устида кўпроқ ишлаши учун мустаҳкам пойдевор бўлади.

 

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.