Жамият

23 ёшли aндижонлик келин ўзини ўзи ёқиб юборди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

23 ёшли aндижонлик келин ўзини ўзи ёқиб юборди

 

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 23 ёшли келин адирлик ҳудудида ўзига бензин қуйиб, ёқиб юборди.

 

Маълум қилинишича, туманнинг "Бирлашган" МФЙ Савоб кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган аёл А.Р. "Навоий" МФЙ ўрамида жойлашган адирлик ҳудудига борган ва у ерда ўзига бензин қуйиб ўзини ёқиб юборган. Шу вақтда аёл атрофда бўлган одамлар томонидан қутқариб қолиниб, шифохонага олиб кетилган.

 

Тиббий маълумотга кўра, Р.А.нинг бадани алангадан куйиб кетган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 7 март куни шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ўз жонига суиқасд қилган А.Р.га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, қарор ижро этишлик учун юборилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.