Жамият

Шифокор-ходимлар учун янги автобус йўналиши ишга туширилади

Ижтимоий тармоқларда Ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонасининг вақтинчалик кўчирилганлиги ходимларга ноқулайлик туғдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Шифокор-ходимлар учун янги автобус йўналиши ишга туширилади

 

Facebook ижтимоий тармоғида Ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси вақтинчалик кўчирилганлиги ва жамоат транспорти мавжуд бўлмаганлиги ходимларга ноқулайлик туғдираётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиология қўмитаси маълумот берди.

 

Яъни, амалий ёрдам сўраб, Транспорт вазирлигига мурожаат қилинди. 

 

Натижада 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига янги шаҳар жамоат транспорти йўналишини ташкил этиш бўйича Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ва Тошкент вилояти транспорт бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан  атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Ўрганиш натижасига кўра, шифохонадан 5-метро бекатигача бўлган масофа 6,9 кмни ташкил этаётганлиги, шифохонага келиб-кетаётган ишчи-ходимларга ноқулайликлар юзага келаётганлиги сабабли янги автобус йўналишини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги маълум бўлди.

 

"Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси берган маълумотига кўра, ҳозирги кунда метро бекатидан Зангиотадаги клиникага қадар 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилган. Йўналиш тендер ўтказилгандан сўнг 21 мартгача ишга туширилади", дейилади хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.