18 ёшли талаба қиз ўз жонига қасд қилди
Марҳума ўзини каналга ташлаган.

Кеча, 10 март куни соат 21:25 ларда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Ўзбекистон» маҳалласида яшаган 18 ёшли талаба қиз Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.
Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.







