Тўрт йиллик мусобақага 500 кун қолди

Чипталарни қаердан олиш мумкин?

Тўрт йиллик мусобақага 500 кун қолди

 

Париж олимпиадасига роппа-роса 500 кун қолди. Франция пойтахти 100 йилдан бери биринчи марта Олимпиадага мезбонлик қилади.

 

Ёшларга қаратилган спорт турлари, жумладан, скейтбординг, аёл ва эркак спортчиларнинг тенг тақсимоти ва чипталар онлайн савдога чиқарилгани сабабли Париж Олимпиадаси энг инклюзив бўлиши кутилмоқда.

 

2024 йилги Олимпия ўйинлари бошланишига тескари саноқ бошланди. Бу чипталар ва жойларни бронь қилиш вақти келганини англатади.

 

Олимпиада ўйинларига қаердан чипта сотиб олиш мумкин?

 

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари чиптасини тадбирнинг онлайн платформаси орқали сотиб олиш мумкин. Бу чипталар фақат онлайн сотилган ва дунёнинг турли бурчакларидан туриб уни сотиб олиш мумкин бўлган биринчи ҳолат. Ўйинлар учун умумий ҳисобда 10 миллионта чипта сотилади. Пакетларнинг қуръа асосидаги сотуви шу йил февралидан бошланган. Алоҳида чипталар эса 11 майдан сотувга чиқади, 15 мартдан 20 апрелгача эса лотерея учун рўйхатга олиш бўлиб ўтади. Умумий савдо эса 2023 йил охирида очилади.

 

Чипталардан бир миллиони 24 евродан бошлаб баҳоланади ва барча спорт турлари учун сотилади. Чипталарнинг қарийб ярми кенг омма учун очиқ бўлиб, 50 евро ёки ундан паст баҳоланади. 

 

2024 йилги Олимпия ўйинлари меҳмондўстлик бўйича On Location ташкилоти билан ҳамкорлик қилади. Бу меҳмонхона, транспорт ва эксклюзив саёҳатлар билан бирга чипталар сотуви билан шуғулланувчи ягона платформадир.

 

Париж Олимпиадасига чипта сотиб олишда бу билан шуғулланувчи бошқа лицензияланган воситачи йўқлигини ёдда сақланг.

 

Парижда меҳмондўстлик пакетлари қандай ишлайди?

 

Бундай пакетлар нархи 100 евродан бошланади ва харидор хоҳишига кўра унга мослаштирилади.

 

Айрим пакетлар Париж маданияти билан танишишни ўз ичига олади. Аммо улар ҳам бир қанча турга бўлинади.

 

Қаердан жой банд қилиш керак?

 

Париж–2024 Олимпиадаси шаҳарнинг турли қисмларида ўтказилади. Шунинг учун энг яхши меҳмонхона танлаш учун унинг жойлашган жойи эмас, унинг атрофида қайси спорт мусобақалари ўтказилишига боғлиқ бўлади.

 

Очилиш маросими 2024 йил 26 июлда Сена бўйида бўлиб ўтади. Паралимпия ўйинлари эса 28 август куни Елисей далаларининг қуйи қисмидаги Келишув майдонида ўтказилади.

 

Енгил атлетика ва регби бўйича мусобақалар мамлакатдаги энг йирик “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтади. Сузиш мусобақалари унинг яқинидаги сув спорти марказида, қиличбозлик Катта саройда, тирмашиб чиқиш Ле Буржеда, чавандозлар эса Версаль саройида куч синашади. Велоспортчилар Париж марказидан 25 км масофадаги Сен-Кантен велодромида баҳслашади.

 

Паралимпия ўйинларига Париж ва Лилль мезбонлик қилади. Мусобақалар ўтказиладиган жойлар уларга жамоат транспортида қулай етиб боришни инобатга олган ҳолда танланган.

 

2024 йилги Олимпия ўйинларида қандай янгиликлар бўлади?

 

2024 йилги Олимпиада дастурига биринчи марта скейтбординг, спортча тирмашиб чиқиш, серфинг ва брейкинг қўшилади.

 

Шунингдек, бу мусобақа аёл ва эркак спортчилар 50/50 нисбатда қатнашган биринчи Олимпиада бўлади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Тўрт йиллик мусобақага 500 кун қолди | Zamon.uz