Сунъий онг инсонлар ўрнини боса оладими?

Ҳозирда оммалашаётган ChatGPT чат-боти ортида турувчи OpenAI компанияси сунъий онг қайси касбларни эгаллаши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Бу рақамлар инсонни ҳайратга солиши аниқ.

Сунъий онг инсонлар ўрнини боса оладими?

 

Ҳозирда омалашаётган ChatGPT чат-боти ортида турувчи OpenAI компанияси сунъий онг қайси касбларни эгаллаши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Бу рақамлар инсонни ҳайратга солиши аниқ.

 

Ҳатто шу тадқиқотни ўтказишда ҳам сунъий онг ёрдамидан фойдаланилди. Тадқиқотчилар GPT-4 сўнгги версияси, шунингдек, инсонлар тажрибасидан фойдаланиб, тил поделларининг АҚШ меҳнат бозорига таъсирини ҳисоблаб чиқди.

 

Олимлар ўз хулосалари прогнозлардан узоқ эканини айтган бўлсада, улар АҚШдаги меҳнат кучининг 80%и ўз профессионал вазифаларининг 10%ини ChatGPT ёки бошқа сунъий онгга юклашини айтмоқда.

 

Айни пайтда ишчиларнинг 19%ининг камида 50% вазифалари сунъий онгга юклатилади.

 

OpenAI, OpenResearch ва Пенсильвания университети олимлари "таъсир доираси" ҳақида гапира туриб GPT'да ишловчи тизим инсоннинг аниқ бир вазифасини бажариш вақтини камида 50%га қисқартиришини назарда тутади.

 

Хўш, қайси касблар сунъий онг таъсир доирасида?

 

Тадқиқот ўтказилаётганда экспертлар ва сунъий онг турли касбларда таъсир даражасини алоҳида баҳолади. Тил модели 86та касбни тўлиқ сунъий онг таъсир доирасида, деб баҳолади.

 

Муаллифлар тўлиқ таъсир доирасида бўлиш барча вазифалар бу технология ёрдамида тўлалигича автоматлаштирилишини билдирмаслигини айтмоқда. Аксинча, уларнинг фикрича, GPT ходимларнинг вазифани бажаришга кетадиган вақтини сезиларли тежаши мумкин.

 

Инсонлардан ташкил топган иккинчи гуруҳ экспертлари эса атига 15 та касбни сунъий онгнинг максимал таъсир доирасида деб белгилади.

 

Инсон тадқиқотчилар фикрича, қуйидаги касблар 100% хавф остида:

 

— математиклар;

— солиқ мутахассислари;

— молиявий ва рақамли таҳлилчилар;

— ёзувчи ва муаллифлар;

— веб-дизайнерлар ва рақамли интерфейс дизайнерлари.

 

Шунингдек, инсон экспертлар бошқа касбларнинг таъсирчанлик даражасини аниқлашди:

 

— сўровномалар натижалари тадқиқотчилари (84,4%);

— ёзувчи ва муаллифлар (82,5%);

— оғзаки ва ёзма таржимонлар (82,4%);

— жамоатчилик билан алоқалар мутахассислари (80,6%);

— зоотехниклар (77,8%).

 

Сунъий онгнинг ўзи қайси соҳаларни тўлиқ эгалламоқчи?

 

Тил моделларининг ўзи қуйидаги соҳаларнинг 100% сунъий онг таъсирига тушишини тахмин қилган:

 

— математиклар;

— ҳисобчи ва аудиторлар;

— янгиликлар таҳлилчиси, мухбир ва журналистлар;

— ҳуқуқий котиблар ва маъмурий ёрдамчилар;

— соғлиқни сақлаш тизимида маълумотлар менежери;

— иқлим ўзгариши сиёсати бўйича таҳлилчи.

 

"Кузатувларимизга кўра, касбларнинг аксарияти у ёки бу даражада сунъий онг таъсирига тушган. Шу билан бирга одатда маоши юқори бўлган касблар юқори аралашувни талаб қилади", — дейди тадқиқот муаллифлари.

 

Аммо улар ўз тадқиқотларида бир қатор чекловлар бўлганини айтмоқда. OpenAI олими Памела Мишкин бу ҳақда ўзининг Twitter'даги саҳифасида ёзиб қолдирган:

 

"Замонавий GPT кўп нарсани уддалайди. Сўнгги йилларда биз уларнинг мураккаб масалаларни камроқ мисол билан ечаётганини кўряпмиз. Мақолада бу аниқ бир модель сифатида эмас, балки тенденция сифатида баҳоланган", — деган у.

 

Бунинг устига олимлар айнан қайси касблар қандай даражада вазифаларга бўлиниши мумкинлигини аниқ айтмаган. Бу ҳолатда керакли малака ва кўникмалар талаб қилиниши омили ҳам кўзда тутилмаган.

 

1100 дан ортиқ олимлар, муҳандис ва ахборот технологиялар бўйича мутахассислар очиқ мактуб ёзиб, бутун инсоният хавфсизлиги учун сунъий онгни ўқитишни бас қилишга чақирди. Мактубни имзолаганлар орасида Илон Маск, Стив Возняк ва Stability AI бош директoри Эмод Мастак ҳам бор.

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"