Жамият

Қонунчиликка зид ўтказилган давлат харидлари бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мониторинг ўтказилгани айтилмоқда.

Қонунчиликка зид ўтказилган давлат харидлари бекор қилинди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган мониторинг натижасида “АВТОМАГИСТРАЛ” унитар корхонаси буюртмачилигида транспорт хизматини кўрсатиш учун 2023-йил 25-март куни ўтказилган 2 та ( 1 055,0 млн сўмлик ва 515,0 млн сўмлик) жами 1 млрд  570,0 млн сўмлик давлат харидида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг:

 

10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи);

14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);

19-моддаси (давлат буюртмачилари);

42-моддаси (иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари);

46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги аниқланди.

 

Хусусан, харид комиссияси томонидан 515,0 млн сўмлик давлат харидида иштирок этган талабгор ва ғолиб деб топилган “И.А.М.” МЧЖ таъсисчиси Б.М.И айни пайтда “АВТОМАГИСТРАЛ” УК харид комиссияси аъзоси ва корхона бош муҳандиси эканлиги эътиборга олинмаган ва ноҳалол рақобатни келтириб чиқарганлиги ўрганилмаган, шунингдек, мазкур ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чораси кўрилмаган.

 

Бундан ташқари, ҳар икки давлат харидида ҳам харид комиссияси котиби томонидан фойдаланган компютернинг IP-манзили орқали харидда иштирок этган тадбиркорларнинг ҳужжатлари махсус электрон платформага юкланганлиги маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитасига сўровнома киритилди.

 

“АВТОМАГИСТРАЛ” УК томонидан 2023-йил 29-март куни Агентликка тақдим этилган хатга кўра, Агентликнинг тақдимномасида қайд этилган камчиликлар бартараф этилиб, харид комиссиясининг 2 та лот бўйича баённомаси бекор қилинган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қонунчиликка зид ўтказилган давлат харидлари бекор қилинди | Zamon.uz