Ўзбекистон

Наманган–Жидда йўналишида парвозлар йўлга қўйилди

Илк рейсда 150 нафар йўловчи Жиддага жўнаб кетган.

Наманган–Жидда йўналишида парвозлар йўлга қўйилди

 

Бугун, 2 апрель куни Centrum Air маҳаллий авиакомпаниясининг Boeing–737 русумли ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Авиакомпания Наманган халқаро аэропортидан илк  бор Наманган – Жидда йўналишидаги  авиақатновни йўлга қўйди.

 

Анъанага мувофиқ, ушбу янги йўналишнинг очилиши тантанали равишда ташкил этилиб, ҳаво кемаси сув аркаси билан кутиб олинди.

 

Илк рейсда 150 нафар йўловчи Жиддага жўнаб кетди. Авикомпания томонидан Наманган — Жидда йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига 7-10 рейсгача Boeing–737 ва Airbus А320 русумидаги самолётларда амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Андижонда уч қаватли уй ёнди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

Ўзбекистонда мол гўшти импорти 17,7 фоизга ошди: асосий етказиб берувчи қайси давлат?

2026 йилнинг 9 ойида 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилган.

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Автобусларда бепул юриш қимматга тушди: 158 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

Йўл ҳақини тўламаганлардан йил бошидан буён 3,66 млрд сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Гумонланувчилар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.