Туркиядаги сайловда мухолифат ютса, муҳожирлар ҳоли нима бўлади?

Сўнгги 10 йилда Суриядаги урушдан қочган одамларнинг мамлакатга оқими кескин ошган.

Туркиядаги сайловда мухолифат ютса, муҳожирлар ҳоли нима бўлади?

 

Туркияда 14 май куни ўтказиладиган сайловлар учун ортга саноқ бошланди.  Сайловчилар учун энг муҳим масала — иқтисод. Аммо мигрантлар инқирози нафақат жамоатчилик, балки ҳокимият учун курашаётган сиёсий партиялар учун ҳам ўта муҳим ҳисобланади.

 

Сўнгги ўн йилда Суриядаги урушдан қочган одамларнинг мамлакатга оқими кескин ошди. Кўпчилик Туркияни кесиб ўтиб, Европага етиб боришга уринади. Аммо миллионлаб одамлар шу ернинг ўзида  қолиб кетмоқда. Айрим сўровлар шуни кўрсатадики, хорижликлар сони кўпайган сари иммиграцияга қарши кайфият ҳам ортган. Демак, иммиграция сайловларда долзарб мавзуга айланган ва бу Европа Иттифоқига ҳам таъсир қилиши мумкин.

 

Миллий альянс мухолифат блоки 2 йил ичида 2 миллион сурияликни ватанига жўнатишга ваъда бериб, овозларни қўлга киритишга умид қилмоқда. 2023 йил март ойи ҳолатига кўра, Туркияда вақтинчалик ҳимоя остида рўйхатга олинган суриялик қочқинлар сони 3 447 837 нафарни ташкил қилади. Айни пайтда миграция сиёсати тарафдорлари томонидан қаттиқ танқидга учраган президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳар икки томонни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йили у ўз ҳукумати 1 миллион сурияликни ихтиёрий равишда қайтариб юбориш схемаси устида ишлаётганини маълум қилганди. Бироқ бир неча кундан кейин у “Биз уларни бу ердан ҳеч қачон қувиб чиқармаймиз. Эшикларимиз очиқ. Биз уларни уйда кутиб олишда давом этамиз ва қотиллар олдида тиз чўктирмаймиз”, деган.

 

Сайловдан беш ой олдин эса Эрдоған ярим миллиондан ортиқ суриялик ватанига қайтишга қарор қилганини эълон қилиб, ихтиёрий қайтиш «тезлашаётганини» айтди.  Муҳожирлар Анқара ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-сотиқ мавзусига айланди. 2016 йили Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида қочқинлар бўйича келишув имзоланган, унинг мақсади Грецияга ноқонуний йўллар билан кирган одамларни Туркияга қайтариб юбориш орқали муҳожирлар оқимини тўхтатиш эди. Бунинг эвазига Брюссел Анқарага сурияликларни жойлаштириш, шунингдек, турк фуқаролари учун виза режимини либераллаштириш учун 6 млрд евро ажратишга ваъда берди.

 

Таҳлилчиларга кўра, Туркия учун энг реал ечим қочқинларни қувиб чиқаришдан кўра улардан февраль ойидаги даҳшатли зилзиладан кейин қайта қуриш учун фойдаланиш бўлади.  2017 йили сурияликларнинг 32 фоизга яқини учинчи давлатга жойлашишни хоҳласа, 2021 йили бу рақам 64 фоизга ошган.

 

Сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъий назар миграция кейинги йилларда нозик масала бўлиб қолиши мумкин. Ғарб давлатлари муҳожирларни қўшни давлатларга депортация қилади, қўшнилар эса уларни ўз мамлакатларига жўнатади.

 

Мухолифат блоки сайловолди ташвиқоти давомида Туркиядаги муҳожирлар инқирозини тўрт босқичли ҳал қилиш йўлини белгилаб берди. Биринчидан, у мамлакат қўшнилари билан тинчлик ўрнатишга ва Сурия ҳукумати билан “музокара столига ўтиришга” ҳаракат қилмоқчи. Янги ҳукуматнинг биринчи устувор вазифаси Европа Иттифоқининг миграция ва чегара сиёсатига қарши инсон ҳуқуқлари тамойилларига асосланган танқидий ва кучли дипломатия қуриш бўлиши кутилмоқда.

 

Эрдоғаннинг партияси ҳали ўзининг сайловолди дастурини эълон қилмади. Бироқ унинг Сурия билан музокаралар олиб бориш истаги ва сурияликларни жойлаштириш ҳаракатлари кампаниянинг асосий элементлари ҳисобланади.

 

2019 йили Эрдоған минглаб муҳожирларни Греция чегарасига олиб бориб, агар халқаро ёрдам келмаса ва Европа Иттифоқи унинг Сурияга ҳарбий аралашувини танқид қилишда давом этса, кўпроқ муҳожирлар юборилиши ҳақида огоҳлантирганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Туркиядаги сайловда мухолифат ютса, муҳожирлар ҳоли нима бўлади? | Zamon.uz