Трамп нега қамалди-ю, нега қўйиб юборилди?

Zamon.uz АҚШ собиқ президенти иши бўйича маълумотларни жамлади.

Трамп нега қамалди-ю, нега қўйиб юборилди?

 

АҚШда кутилган тарихий кун

 

2023 йил 4 апрель санаси ҳуқуқшунослар кутган тарихий кун бўлиши мумкин эди, аммо бундай бўлмади. Улар АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг Манхэттендаги судга ташрифи кишанлар билан тугашини кутганди.

 

Дональд Трампга 34 та пункт бўйича айблов қўйилмоқда.

 

Собиқ президент қоидага кўра бир неча сонияга қамалди холос. Ҳатто унинг бармоқ излари олингани ва кинолардагидек маҳбус рақами билан суратга тушгани ҳам номаълум. Собиқ президентнинг адвокатлари бу маълумотни сир сақламоқда.

 

Шунга қарамай, сеҳрли диёрнинг 45-президенти мамлакат тарихида биринчи бўлиб жиноий айблов қўйилган президентга айланди.

 

Трамп ўз айбини тан олмаган. Бироқ агар суд унинг айбини исботлай олса, Трамп 136 йилга қамалади. Бу суд уни 34 та пунктнинг барчаси бўйича айбдор деб топса ва энг қаттиқ жазони тайинласагина амалга ошади.

 

Аммо расман бу Трампнинг сайловолди кампаниясига таъсир қилмайди. Бунинг устига АҚШ қонунлари давлат раҳбари вазифасини қамоқ жазоси билан бир вақтда бажаришни тақиқламайди.

 

Нью-Йорк Трампнинг ташрифига қаттиқ тайёрланди

 

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари собиқ давлат раҳбарининг Бешинчи авеньюдаги штаб-квартирасини ўраб олди. Бундан ташқари, жиноий суд биноси назорати кучайтирилди ва у ер ҳам ўраб олинди. Кун давомида Манхэттен устида вертолэтлар учиб юрди.

 

Хавфсизлик кучайтирилганига қарамай, Нью-Йоркда Трамп тарафдорлари тўпланиб олди. Улар кумири узоқроқ муддатга ушлаб қолинса, норозилик акцияси уюштиришга тайёр эди.

 

Аммо бунга ҳожат қолмади, чунки Трамп озод этилди.

 

Судья унга қўйилаётган айбловларни санаб, ҳибсга олиш қарорини бекор қилди ва кейинги суд эшитуви санасини белгилади. Шундан сўнг собиқ президент бинони тарк этиб, аэропортдан Флоридадаги қароргоҳига учиб кетди.

 

Бу сафар Дональд Трамп журналистлар саволларига ҳам жавоб бермаган. Фақатгина ижтимоий тармоқда рўй бераётган ҳодисаларни сюрреалистик воқеалар деб баҳолаган. Шунингдек у Нью-Йоркни "адолатсиз суд ўтказиш жойи" деб таърифлаган.

 

Бундан ташқари Трамп мазкур иш билан шуғулланаётган адвокатни буюртмани бажараётган ва сиёсий таъқибни амалга ошираётганликда айблади.

 

Трамп ўзи нимада айбланмоқда?

 

Трампга қўйилаётган айбловларнинг энг оғири "Сторм Дэниелси иши" билан алоқадор ҳужжатларни сохталаштиришдир.

 

Машҳур порноактриса қачонлардир оилали миллиардер билан учрашиб юрган. Кейинроқ Трамп сиёсий майдонга чиқишга қарор қилган ва ўзига тегишли компания ҳисобидан адвокатига 130 минг доллар ўтказган. Кейинчалик аниқланишича, бу маблағ Дэниелсга берилган. Аслида, АҚШ қонунлари бундай келишувларни тақиқламайди, аммо Трамп негадир пул ўтказишни расман қайд эта олмаган ва бу ҳуқуқшунослар эътиборини тортган.

 

Қолган 33 та айблов ҳам ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ.

 

Дональд Трампнинг адвокатларидан бири Тодд Бланш жиноий иш билан танишиб чиққач, айбловларни "бир хил ва ҳафсалани пир қилувчи, шунингдек, ҳеч қандай фактларга асосланмаган" деб атади. Ҳимоячи бунга қарши курашишга сўз берган.

 

Трамп тарафдорлари бош кўтарадими?

 

Дональд Трамп тарафдорлари унинг суд биносидан ўз оёқлари билан чиқиб кетганини яхши қабул қилди ва шаҳарда оммавий тартибсизликларнинг олди олинди.

 

Аммо таҳлилчилар вазиятни диққат билан кузатишда давом этади. 2021 йил 6 январида ҳам Трамп тарафдорлари олдида нутқ сўзлаб, сўнг пойтахтдан чиқиб кетган эди. Жаҳл отига минган оломон эса Капитолий биносига бостириб кирган.

 

Тадбиркор вазиятда фойдаланишни билади

 

Ҳозирча мазкур можародан ҳам миллиардер фойда олишни кўзламоқда. Энг камида у сайловчилар кўз олдида сиёсий рақиблари томонидан азобланадиган жабрдийда кўринишида гавдаланиб, уларнинг овозига эга бўлади. Шу билан бирга молиявий тарафдан ҳам. Айни пайтда унинг портрети туширилган ва "Айбдор эмас" деб ёзилган футболкалар савдоси қизимоқда. Улар 47 доллардан сотилмоқда. Олинган даромад эса Трампнинг сайловолди штабига юборилади.

custom img

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Судья тадбиркор билан боғлиқ фуқаролик ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

Москва шаҳридаги йирик медиа бозорда Ўзбекистон 500 дан ортиқ фильм ва сериалларни тақдим этмоқда.

custom img

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

custom img

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

Манбаларга кўра, Теҳрон музокараларнинг янги босқичига тайёр, АҚШ позицияси эса ҳали номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"