Тилнинг кучи: бир нечта тилда гапирувчиларнинг устунлик ва камчиликлари

Бугун дунёда кўпчилик камида икки тилда гаплашади. Европада аҳолининг 2/3 қисми икки ёки кўп тилли саналади. Хўш, бунинг қандай фойдали томонлари бор?

Тилнинг кучи: бир нечта тилда гапирувчиларнинг устунлик ва камчиликлари

 

Бугун дунёда кўпчилик камида икки тилда гаплашади. Европада аҳолининг 2/3 қисми икки ёки кўп тилли саналади.  Келиб чиқиши молдовалик бўлган америкалик профессор Виорика Мариан 1990 йиллардан бери кўп тилли одамларнинг миясини ўрганиб келади. У ўзининг “Тилнинг кучи: кўп тиллилик” номли янги китобида кўп тиллилик билан боғлиқ энг сўнгги илм-фан янгиликлари билан ўртоқлашди.

 

“Бир нечта тилда сўзлашадиган одамлар фақат битта тилда гапирадиган одамлардан фарқли лингвистик, когнитив ва асабий архитектурага эга”, — деб ёзади Мариан.

 

Китобда икки ёки ундан кўп тилда сўзлашувчи одамларнинг миялари қандай ишлашига бешта мисол келирилган.

 

1. Бир нечта тилли шахс. Бир нечта тилларни яхши биладиган одамлар кўпинча тил тизими ўзгарганда, уларнинг шахсиятининг баъзи жиҳатлари кучлироқ намоён бўлишини, ёки аксинча, сусайганини ҳис қилишади.

 

2. Турли тилларда келадиган маълумотлар миянинг турли қисмларига тарқатилади ва у ёки бу тил фаол ишлатилганда уларнинг ҳар бири «ёқилади» деган фикр мавжуд эди. Аммо тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу назария нотўғри. Турли тиллар аслида бир хил кортикал соҳалар томонидан қайта ишланади. Бундай ҳолда, сигналлар бир хил бўлимларда, лекин турли нейронлар томонидан қайта ишланиши мумкин. Икки тилда гапирадиган инсонлар  мияси хотирага ёрдам берадиган сўзлар ўртасида алоқалар яратишга мойил.

 

3. Кўп тилли кишилар бир тилда сўзлашувчиларга қараганда кўпроқ ижодий ва чексиз фикрлаш қобилиятига эга. Ижодкорлик, моҳиятига кўра, мия бир-бирига боғлиқ бўлмаган нарсалар ўртасида алоқа ўрнатишига тўғри келади. Шундай қилиб, шоирлар асл метафора ва маъноларни, файласуфлар янги тушунчаларни, рассомлар эса инқилобий усулларни ёки шунчаки кутилмаган ранглар комбинациясини ёки шакллардан фойдаланишни ўйлаб топадилар. Кўп тил биладиган одамларда бундай мия алоқалари кўпроқ бўлганлиги сабабли улар ижодий ва одатий фикрлашни талаб қиладиган вазифаларни бажаришда яхшироқ бўлишади.

 

4. Хотиранинг замонавий назарияларига кўра, агар бирор киши уларни асл воқеа билан бир хил тилда такрорлашга ҳаракат қилса, хотираларга кириш осонроқ бўлади. Турли тилларда турли нейрон алоқалар фаоллашади ва бунинг натижасида хотирада турли хил воқеалар пайдо бўлади. Бу илмий муҳитда ҳам яққол намоён бўлади. Мисол учун, агар икки тилли киши испан тилида ўрганганлари ҳақида инглиз тилида тест топширса, яхши натижа беради.

 

5. Турли тилларда гапириш миядан кўп энергия талаб қилади, бу эса узоқ муддатда уни когнитив пасайишнинг баъзи шаклларидан ҳимоя қилиши мумкин.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Тилнинг кучи: бир нечта тилда гапирувчиларнинг устунлик ва камчиликлари | Zamon.uz