Замонавий қироллар қандай жасорат кўрсатган?
Эртаклардан шаҳзодалар ҳарбий қаҳрамонликлари билан ёдимизда қолган. Тарих ҳам шунга гувоҳлик беради. Бугунга келиб эса қирол ва қироличаларнинг аксарияти сиёсий жараёнларда иштирок этмай, ўз давлатининг юзи вазифасини бажаради.

Эртаклардан шаҳзодалар ҳарбий қаҳрамонликлари билан ёдимизда қолган. Тарих ҳам шунга гувоҳлик беради. Бугунга келиб эса қирол ва қироличаларнинг аксарияти сиёсий жараёнларда иштирок этмай, ўз давлатининг юзи вазифасини бажаради.
Филипп VI, Испания қироли
Испания қироли Филипп VI ҳали валиаҳд шаҳзодалигидаёқ фуқаролик ва ҳарбий олий ўқув юртларини тамомлаб, ҳарбий хаво кучларининг қуруқлик кучлари подполковниги ва Испания ҳарбий ҳаво кучларининг 2-рангли капитани даражасигача кўтарилган.
У тахтдан воз кечган отасининг тожини қабул қилар экан, биратўла армия, флот ва ҳарбий авиация генерал-капитани даражасини олган.
Леонор, Астурия маликаси
Филипп VI нинг икки қизи бор. Испания қонунларига кўра, қирол Армия бош қўмондони саналади. Шунинг учун Испания тахтининг қонуний меросхўри 17 ёшли малика Леонор уч йиллик ҳарбий ўқишга отланмоқда. Режага кўра, Астурия маликаси бир йил умумий ҳарбий академияда, бир йил ҳарбий денгиз кучларида ва яна бир йил Бош ҳарбий ҳаво академиясида ўқийди. Натижада малика 3 йил ичида 3 та ҳарбий унвонга эга бўлади.
Шаҳзода Гарри
Британия қироллик оиласининг ҳарбий кийимда энг кўп танилган аъзоси – шаҳзода Гарридир. Яқинда чоп этилган мемуарларида ҳам шаҳзода ўз ҳарбий ўтмишини ёдга олган. Масалан, у Афғонистонда хизмат қилиб юрган чоғида ўз буйруғи билан камида 25 киши отиб ўлдирилганини тан олди.
Карл III, Буюк Британия қироли
Шаҳзода Гаррининг отаси, Буюк Британиянинг амалдаги қироли Карл III оддий фуқаро сифатида юрсада, унинг 1970-йилларда нақд 5 йил ҳарбий хизмат ўтаганини кўпчилик билмайди. Ўшанда Уэльс шаҳзодаси дастлаб қирувчи самолёт учувчиси, кейин ҳарбий вертолёт учувчиси сифатида малака оширган. Хизмат даври сўнгида у денгиз флоти офицери сифатида ишлаган. Айнан ҳарбий денгиз флотида Чарльз мана изловчи капитан лавозимигача кўтарилган ва бир йил ўтиб заҳирага чиққан.
Шаҳзода Уильям
Қирол Карл III нинг тўнғич ўғли шаҳзода Уильям учун ҳарбий соҳа нафақат онгли танлов, балки тахт вориси сифатида мажбурият ҳамдир. Ҳарбий хизматга киришгунча шаҳзода фақат фуқаролик ОТМларида ўқиган, уйланганидан кейингина ҳарбий академияга кирган.
Отаси ва бобосидан фарқли равишда Уильям денгиз эмас, балки ҳаво ҳарбий соҳасини танлаган. У Ироққа жўнаш учун бир неча бор рапорт топширган бўлсада, доим рад жавобини олган.
Аммо шаҳзода Кариб денгизидаги сувости миссиясида қатнашиб, кокаиннинг катта партиясини аниқлаб қаҳрамонлик кўрсатган. 2010 йилда эса қутқарув гуруҳи таркибидаги учувчи сифатида юрак ҳуружига учраган одамни шифохонага етказиб олиб борган.
Рама Х, Таиланд қироли
Таиланд қироли Рама Х ёки Маха Вачиралонгкорн халқ қаҳрамони саналади. 1970 йилларда у коммунистик исёнчиларга қарши курашган ва ҳарбий самолёт штурвалида туриб вьетнамлик партизанларга қарши операция ўтказган.
Ҳарбий учувчиликни бўлажак қирол Австралияда ўрганиб, шундан сўнг Таиланд армиясида бир неча йил хизмат қилган.
1998 йилда у ҳатто Фу-фу лақалби итига авиация маршали унвонини берган ва унинг учун ҳарбий кийим тиктирган. 2015 йилда ит нобуд бўлганида қиролликда 4 кунлик мотам эълон қилиниб, итнинг дафн маросими тантанали нишонланган.
Абдулла II, Иордания қироли
Иордания қироли Абдулла II иккита ҳарбий унвонга эга. У ҳарбий ҳаво кучлари фельдмаршали ва маршали унвонига эга. Отаси айтганидек, Абдулла “армия хоҳишига кўра” аввал тахтнинг расмий вориси, сўнг Иордания қироли бўлган. қироллик тахти Абдулланинг амакисига тегиши керак эди, аммо Иордания ҳарбийлари бундан норози бўлган.
Ўша пайтдаги шаҳзода эса Британия қироллик академиясини битириб, зарҳли танк бригадасида ҳарбий хизмат ўтаган, взвод командири бўлган ва вертолет бошқаришни ўрганган эди. Мамлакатдаги мувозанатда муҳим роль ўйнайдиган ҳарбийлар билан яқин алоқалар Абудлла II нинг қирол бўлишига сабаб бўлди.
Кейинчалик у махсус хизматга ўтган ва расмий биографиясида айтилишича, “элита бўлинмалари тайёрлаш анъаналари кучли бўлган қатор давлатларда стажировка ўтаган”. Шу туфайли Иордания қироллиги махсус хизматлари нафақат Яқин Шарқда, балки бутун дунёда энг кучлиларидан бири.
Тамим ибн Ҳамад ибн Ҳалиф аль-Тани, Қатар амири
Форс кўрфазидаги энг ёш ҳукмдорлардан бири – 42 ёшли Қатар амири мамлакат қуролли кучларининг бош қўмондони саналади. Аль-Тани Сандхерстдаги ҳарбий академияни тамомлаган ва бир неча йил ўз мамлакати армиясида хизмат қилган.
Тахтга ўтириши биланоқ амир армия хизмати муддатини 3 ойдан 1 йилга чўзди ва аёлларнинг ҳам армияга боришига рухсат берди. Унинг бу қарори араб давлатлари орасида янгилик бўлди.








