Жамият

ИИВ қидирув эълон қилди

Вазирлик фуқаро Наманганда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонлангани ва ниҳоятда тажовузкор эканини хабар қилмоқда.

ИИВ қидирув эълон қилди

 

Хабар берилишича, Наманган шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги хонадонда яшовчи 1989 йилда туғилган Ш.У. 2023 йилнинг 1 апрел куни соат 23:30 ларда Наманган шаҳрининг Бобур боғидан вояга етмаган қизни уйига олиб бориб қўйишини айтиб, алдаб, номаълум манзилдаги хонадонга олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига теккан.

 

Унинг жиноятга оид ҳаракатлари Бобур боғи ва атроф кўчалардаги кузатув камераларида акс этган. Шунингдек, ҳозирда жабрланувчининг кийимлари, баданидаги тан жароҳатлари ва зўрлик аломатлари юзасидан тегишли судга оид тиббий экспертизалар тайинланган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят содир этишда гумонланган Ш.У.нинг қўлга олиш махсус тадбири жараёнида оила аъзолари томонидан ходимларга фаол қаршилик кўрсатилиши оқибатида гумонланувчи яширинишга муваффақ бўлган.

 

Шунингдек, Ш.У. жорий йилнинг 27 март куни соат 12:30 ларда Наманган шаҳар Ёшлар мажмуаси ёнидаги чорраҳада велосипедда харакатланиб кетаётган вақтида, «ВАЗ-2106» русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган икки нафар ёш йигитларни, йўлини тўсганликларини баҳона қилиб, уларни уриб, дўппослаб, воқеа жойидан яширинган. Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра фуқароларга «ўртача оғир тан жароҳати» ва «енгил тан жароҳати» етказилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Таъкидлаш жоизки, 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган, ҳозирда Наманган шаҳри Ўзбекистон кўчаси 1-ўтиш йўли 22 уйда яшовчи Ш.У. «Эпилепсия касаллиги билан боғлиқ шахсиятнинг чуқур бузилиши, бирламчи генерализациялашган талваса хуружлари» ташхиси билан Наманган вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси 3-мажбурий даволаш бўлимида назоратда туради, муқаддам:

 

1) 28.12.2006 йилда ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «а» банди билан,

2) 23.05.2007 йилда ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан,

3) 10.09.2008 йилда ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми «в» банди, 227-моддаси 2-қисми «а» банди билан,

4) 04.05.2013 йилда ЖКнинг 118-моддаси 2-қисми «в,г» банди, 119-моддаси 2-қисми «в,г» банди, 164-моддаси 3-қисми «а,в»банди, 166-моддаси 2-қисми «в» банди, 138-моддаси 2-қисми «а» банди, 118-моддаси 3-қисми «а» банди, 277-моддаси 2-қисми «в,б» банди, 127-моддаси 2-қисми «а» банди билан,

5) 24.04.2021 йилда ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «в,е,л» бандлари билан судланган.

 

"Суратдаги фуқаро руҳий хасталиги ҳамда ниҳоятда тажовузкор эканлигини инобатга олиб, уни учратган шахслардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда дарҳол 102 қисқа рақамига ёки яқин атрофдаги ҳуқуқ тартибот орган ходимларига хабар беришларини сўраймиз", — дейилади хабарда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"