Жамият

Энага дугонасининг ёш боласини уриб, қовурғасини синдирди

Аёлнинг фарзанди йўқлиги айтилмоқда.

Энага дугонасининг ёш боласини уриб, қовурғасини синдирди

 

Самарқанд шаҳрида ўзига ишониб топширилган болани уриб, қовурғаларини синдирган энагага суд ҳукми ўқилди. 

 

Судда маълум қилинишича, Ургут туманида яшовчи 37 ёшли судланувчи аёл Самарқанд шаҳрида ижарада яшаб, ўзи билан бирга яшаган танишининг фарзандига энагалик қилишга келишган. У бунинг эвазига ижара пулининг фақат ярмини тўлашини айтган. Судланувчи ҳали вояга етмаган боланинг шўхликларини кўтара олмаган ва уни доимий равишда уриб-дўппослаб келган.

 

"Балки онасидаги аламимни ундан олгим келдими, балки фарзандсизлигим менга таъсир қилдими, нега ҳаммага беради, менга бермайди, дедим. Ҳамма нарсани ўйладим. Бир марта урдим, лекин яхшигина урдим. Қўлидан, қорнидан чимчиладим, юзига, думбасига урдим", - дейди судланувчи аёл.

 

 

Қайд этилишича, айбини яшириш мақсадида болани даволаб бериш эвазига 500 минг сўм беришини айтиб, уни бошқа дугонасига бериб юборган. Аёл фарзанди қийноқларга чидаб яшаб, қийналиб нафас олаётганини кўргач, уни шифохонага олиб борган. Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида боланинг чап юз ёноқ ва бурун соҳаларида шилинма, кўкрак ва иккала қўл-оёқларида жароҳатлар аниқланган.

 

Қовурғаларининг синиши каби жароҳатлар ҳаёт учун ўта хавфли бўлган тан жароҳатлар, дея баҳоланган ва у ўтмас жисмлар таъсирида етказилгани кўрсатилган.

 

Суд ҳукмига кўра, аёл жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Энага дугонасининг ёш боласини уриб, қовурғасини синдирди | Zamon.uz