Жамият

Миллий гвардия ходими зўравонликда айбланмоқда

13 ёшли қиз йиллар давомида бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга чурқ этмаган.

Миллий гвардия ходими зўравонликда айбланмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда 2019-йилда ҳозирда Миллий гвардияда ишловчи Ш.Ш. исмли шахс 13 ёшли қизни зўрлагани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Маълум қилинишича, қиз ота-онаси билан АҚШда яшайди, лекин у ҳар ёзда Қибрай вилоятидаги бувисиникига таътилга келади.

 

"Жабрланувчининг айтишича, бувисининг қўшниси Ш.Ш. уни куч билан хонасига судраб олиб кириб, тўшак устига ётқизган", — деб ёзади Nemolchi.uz лойиҳаси.

 

Жиноят содир этилган вақтда қиз 13 ёшда, эркак эса тахминан 27 ёшда бўлган.

 

Бу йиллар давомида қиз бўлган ҳолатни ҳеч кимга айтмаган, лекин у ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаб юрган пайтда психолог билан учрашиб, унга бўлган воқеани айтиб берган.

 

Миллий гвардия матбуот хизмати Ш.Ш 2020-йилдан буён Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасида оддий аскар бўлиб хизмат қилаётганини тасдиқлади.

 

Бош прокуратуранинг хабар беришича, жорий йил 4-апрел куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми (Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги маълум бўлган шахсни зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

"Ш.Ш.нинг келгусида Қўриқлаш бўлимида хизмат ўташи тўғрисидаги қарор тергов натижаларига кўра қабул қилинади", — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"